Қадимий билим ва адабиёт хазиналари Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумийлик рамзидир
(last modified Wed, 29 Dec 2021 10:56:18 GMT )
декабр 29, 2021 15:56 Asia/Tashkent
  • Қадимий билим ва адабиёт хазиналари Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумийлик рамзидир
    Қадимий билим ва адабиёт хазиналари Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумийлик рамзидир

Эроннинг Ўзбекистондаги эчиси қадимий илм-билим ва адабиёт хазиналарини икки давлат ўртасидаги маданий умумийлиги эканлигини таъкидлади.

Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ҳамид Найирободий Эрон ва Ўзбекистон адабиёт, шеър, тарих, фалсафа, илм, мусиқий, нужум, тиббиёт ва фармацевтика, география ва санъатнинг турли соҳаларидаи бой ва қимматли  қўлёзмаларга эга мамлакатлардир ва  бу эса икки халқнинг чуқур маданий ва тарихий умумийликларининг нишонасидир деб изоҳлади.

Наийрободий шунингдек  бу асарлар Эронда китоб, ҳужжат ва харита шаклида  кутубхоналар, Миллий ҳужжатар маркази, парламент кутубхонаси, Малик музейи, Теҳрон университети кутубхонаси ва бошқа университетлар ва тадқиқот институтларида сақланади деб эълон қилди.

Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси, форсча қўлёзмалар Эрон ва Ўзбекистондан ташқари Афғонистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Россия, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари, Кавказ ва дунёнинг бошқа мамлакатларда ҳам бор деб баён қилди.