декабр 31, 2021 14:48 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили: Эрон Афғонистонда инклюзив ва халқчил ҳукумат тузилиши тарафдори
    Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили: Эрон Афғонистонда инклюзив ва халқчил ҳукумат тузилиши тарафдори

Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили таъкидлади: "Эроннинг истаги Афғонистонда инклюзив ва халқчил ҳукумат тузишдир".

Эрон Ислом Республикасининг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қомий “Ёш журналистлар клуби”га берган интервюсида шундай деди: "Афғонистон мусулмон давлати ва Эронга қўшни сифатида қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида босқинчилар томонидан босиб олинди ва бу даврда Эрон афғон халқининг ёнида бўлди ва ҳеч қандай ёрдамни дариғ тутмади." Козимий Қомий қўшимча қилди: Бу ҳамкорликнинг йўналишларидан бири икки давлат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликдир.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Афғонистон бўйича махсус вакили шундай деди:"Бугун, бу мамлакатда алоҳида шароитлар ҳукм сураётган ва Афғонистон халқи учун оғир шароитлар яратган вайронагарчиликдан бошқа оқибатларга олиб келмаган АҚШнинг йигирма йиллик истилоси ўз ниҳоясига етди."

Козимий Қомийга кўра:Эрон икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқни осонлаштириш, чегараларни очиш ва савдони тартибга солишга интилмоқда. Бу ҳаракат Афғонистон халқига ҳам ўзаро манфаат, ҳам ёрдам беради.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Афғонистон бўйича махсус вакили таъкидлади: Шу нуқтаи назардан ҳамкорликнинг заруриятларидан бири савдо-иқтисодий соҳаларда бўлиб, Эрон сиёсати ҳар қандай сиёсий ва хавфсизлик шароитида ҳам савдо алоқаларини давом эттиришдан иборат.

Ёрлиқ