Январ 02, 2022 14:21 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси: генерал Сулаймоний ҳеч қачон зўравон қудратлар ва зўравонликларга бош эгмаган
    Эрон парламенти раиси: генерал Сулаймоний ҳеч қачон зўравон қудратлар ва зўравонликларга бош эгмаган

Эрон парламенти раиси ўз сўзларида эронлик машҳур генерал Қосим Сулаймоний ҳеч қачон ҳеч бир қудратли ва зўраовн давлатлар ва уларнинг зўравонликларига бош эгмади ва уларнинг қаршисида сўнгги нафасигача туриб уларнинг режасини барбод этди деб айтди.

Бугун Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  парламенти бугунги йиғилишда  буюк генерал, шаҳид, дунёдаги мазлум халқларнинг ҳимоячиси, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони генерал Сулаймонийнинг шаҳид бўлган кунини яқинлашгани мкносабати билан тасаллият билдириб,  генерал Сулаймоний  ҳаётининг турли жабҳалари Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг пок ва соф Муҳаммадий /с/ исломни англаши билан Эрон халқига ўргатган йўлига асосланади деб қўшимча қилди.

Муҳамадбоқир Қолибоф  шунингдек  халқ қудратига самимий эҳтиқод, мислсиз ихлос,  " биз бажара оламиз" шиори асосидаги диний таълимотлардан келиб чиққан чуқур имон, шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг ўзига хос фазилатларидан бўланини таъкидлаб,  бугун  шаҳид Сулаймоний ва шаҳид Абумуҳди Муҳанждис қонларининг баракати билан  АҚШ минтақадан бутунлай чиқариб юбориш арафасида турибди.

Эрон парламенти раиси шунингдек  генерал Қосим Сулаймоний мактабини фақат халқ муаммоларини ҳал қилиш ҳақида ўйлашни таъкидлагани ҳамда инқилобчи инсоннинг халқ муаммоларини ҳал қилишдан узоқлаштирадиган масалалардан воз кечишидан ибора бўлганига тўхталиб,  генерал Сулаймоний  ўзи қатнашган ҳар бир соҳада  халқга умид ва ишонч бағишлаганди деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида 2020 йилнинг 3 январида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

 

Ёрлиқ