Январ 11, 2024 17:55 Asia/Tashkent

Эрон Ислом республикаси Хавфсизлик вазирлиги Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги терактга доир иккинчи эълонида худкуш-террорчиларни қўллаб-қувватлаган 35 киши ҳибсга олинганини хабар қилди..

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Хавфсизлик вазирлиги Кирмон шахрининг Гулзор Шуҳадо мозорига олиборувчи йўлда террорчилик жинояти ҳақида иккинчи хабарномасида ҳозиргача олинган натижалар билан муҳокама қилинаётган жиноий амалиётнинг асосий лойҳачиси ва тарафдори Абдуллоҳ Тожикий лақабли тожикистонлик шахс бўлгани аниқланди.  У терактга раҳбарлик қилишидан ташқари ясама бомбалар яратиш ва ишлаб чиқаришга асосий рол ўйнаган, шу сабабдан турли хил портловчи ва электр компонентларни бирлаштириб бомба ишлаб чиқараганидан сўнг  ниҳоят фожиали терактдан икки кун олдин Эронни тарк этган деб келтирилган.

Эрон хавфсизлик вазирлиги баёнотида,  худкуш ҳужумчилардан бирининг шахси 24 ёшли Тожикистон фуқароси Базиров /Бозоров / Исроил исмли бўлгани аниқланди. У ИШИД билан танишганидан кейин  бу гуруҳга қўшилади ва Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида бу террорчи гуруҳнинг  такфирий ғояларини ўргангач турли терорчилик мамуълаотларни олгач  Эрон жануби -шарқидаги Систон ва Балучистон  вилоятининг Саровон шаҳридаги Жолиқ Каллагон чегарасидан маҳаллий контрабандачилар томонидан мамлакатга ноқонуний равишда кириб келади.

Бугун пайшанба Эрон Хавфсизлик вазирлиги тарқатган маълумотида террорчилар, уларни қўллаб-қувватловчи унсурлари ва уларнинг маҳаллий ва хорижлик шерикларини аниқлаш ва кузатиш амалиётлари ҳодисадан кейин дарҳол бошанди. Такфирчи терорризмнинг лойиҳачилари, қўмондонлари ва шерикларини аниқлаш жараёни эса мамлакат ичида ва ташқарисида тез ва аниқлик билан давом этмоқда. Бугунгача Кирмон, Систон ва Балучистон, Хуросони Разавий, Исфаҳон, Теҳрон ва Ғарбий Озарбойжон  вилоятларида 35 киши ҳибсга олинган деб эълон қилди.

Эрон чегарасининг нариги томонида ҳам Кирмон фожеасига алоқадор бир қанча жиноятчилар аниқланган ва уларни таъқиб қилиш кун тартибига жиддий ўрин тутган деб келтирилган, Эрон Хавфсизлик вазирлиги хабарномасида.

Эслатиб ўтамиз,  2024-йил 3-январь чоршанба куни Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қудс гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний шаҳодат топганига 4 йил тўлди.Шаҳид генерал  Қосим Сулаймоний нинг шаҳид бўлиши муносабати билан ўтказилган танталанли маросимда  Эрон жанубидаги Кирмон шаҳридаги Гулзори Шуҳадо мозорига олиб борувчи йўлда зиёратчилар орасида иккита террорчилик портлаш  содир бўлди. Бу теракт  оқибатида 91 киши улар жумласидан 22 ўқувчи шаҳид бўлиб, 284 киши жароҳатланди.

Ёрлиқ