Эрон: Қозоғистондаги тинчлик биз учун алоҳида аҳамиятга эгадир
(last modified Mon, 10 Jan 2022 08:06:56 GMT )
Январ 10, 2022 13:06 Asia/Tashkent
  • Эрон: Қозоғистондаги тинчлик биз учун алоҳида аҳамиятга эгадир
    Эрон: Қозоғистондаги тинчлик биз учун алоҳида аҳамиятга эгадир

Эрон ва Қозоғистон парламентлари дўстлик гуруҳи раиси минтақада ҳар қандай кескинликларни қоралаб, Қозоғистондаги тинчлик ва барқарорлик Эрон учун катта аҳамиятга эга деб изоҳлади.

Бугун Эрон ва Қозоғистон парламентлари дўстлик гуруҳи раиси Ғуломризо Нурий Қизилжа  мухбирлар билан суҳбатда,  Марказий Осиёдаги беқарорлик ва ишонсизлик террорчи гуруҳларнинг фаолият юритиши учун шароит яратаётганини баён этиб, Қозоғистон халқи ва  ҳукумати  ишончсизлик ва беқарорлик  бу каби такфирчиларнинг мавжудлигига шароит яратмасликдан эҳтиёт бўлиши керак деб қўшимча қилди.

Эрон ва Қозоғистон парламентлари дўстлик гуруҳи раҳбари,  Қозоғистон ҳукумати ва халқи муҳим воқеаларда Эрон халқи билан бирга бўлган ва Қозоғистондаги тинчлик ва барқарорлик Эрон учун ҳам муҳимдир ва бу икки томон ўртасидаи алоқлаарга таъсир қилади, бунинг асосида Эрон Қозоғистондаги тинчликни ҳар доим олқишлаган деб таъкидлади.

Эрон ва Қозоғистон парламенти дўстлик гуруҳи раҳбари  бундай вазиятда хорижий мамлакатларниг аралашуви мақсадга мувофиқ эмаслиига тўхталиб,  Қозоғистон халқи ва сиёсий ҳамжамияти бу мамлакат ҳукумати ёнида вужудга келган бўҳронни тезда ҳал иқлиш потенсиалига эга ва  ҳар қандай чет эл аралашуви масалани янада мураккаблаштиради деб аниқлик киритди.

 

 

Ёрлиқ