Эрон, Хитой ва Россия иштирокида "2022 денгиз хавфсизлик камарининг бирлашган машқлари"бошланади
(last modified Thu, 20 Jan 2022 09:41:10 GMT )
Январ 20, 2022 14:41 Asia/Tashkent
  • Эрон, Хитой ва Россия иштирокида \\\
    Эрон, Хитой ва Россия иштирокида \\\"2022 денгиз хавфсизлик камарининг бирлашган машқлари\\\"бошланади

"2022 денгиз хавфсизлик камарининг бирлаш машқлари" Эрон, Россия ва Хитой қўшинлари иштирокида Ҳинд океани шимолида бошланади.

Эрон Пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, "2022  денгиз хавфсизлик камарининг бирлашган машқлари" наттоғи адмирал Мустафо Тожиддиний  россиялик ҳамкасби билан матбуот конференция чоғида  Эрон, Россия ва Хитой қўшинлари иштирокида жума куни  Ҳинд океани шимолида бўлиб ўтадиган   машғулотларга тўхталиб,  бу Эрон, Хитой ва Россия иштирокида бўлиб ўтадиган  3 чи ҳарбий машқлар бўлиб келажакда ҳам давом этади деб эслатди.

Адмирал Тожиддиний шунингдек  ҳарбий  машқлар  " тинчлик ва хавфсизлик учун бирга бўлайлик" шиории остида  17 минг километр квадрат масоҳатда  ва тинчлик ва дўстлик мурожати билан ўтказилади деб қўшимча қилди.

"2022  денгиз хавфсизлик камарининг бирлашган машқлари" матбот котиби шунингдек  бу машқларни ўтказишдан мақсад,  хавфсизликни кучайтириш ва  уч давлат ўртасида кўп томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш, ҳамда Эрон, Хитой ва Россиянинг дунё тинчлигини биргаликда қўллаб қувватлаш борасидаги хайрхохлиги ва қобилиятини кўрсатишдир деб аниқлик киритди.

Адмирал Тожиддиний ўз сўзларида  ҳарбий машқларнинг бошқа мақсадларидан  халқаро денгиз савдоси хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қароқчилик ва денгиз терроризмига қарши кураш денгизни қутқариш соҳасида ахборот алмашиш ва тезкор тактик тажриба алмашишдан иборат деб эълон қилди.