Раисий: Россияга сўнгги сафарни ўзаро муносабатларни яхшилашда бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан
(last modified Fri, 21 Jan 2022 10:27:30 GMT )
Январ 21, 2022 15:27 Asia/Tashkent
  • Раисий : Россияга сўнгги сафарни ўзаро муносабатларни яхшилашда бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан
    Раисий : Россияга сўнгги сафарни ўзаро муносабатларни яхшилашда бурилиш нуқтаси бўлишига умид қиламан

Бугун Эрон преиденти Москвадан Теҳронга қайтиб келгач, бугун Россияга сўнгги сафаримни бу дўст ва қўшни мамлалакат билан муносабатларни яхшилашда бурилиш нуқтаси бўлишига умид қилиши ва бу муносабатларнинг уйғунлиги минтақада хавфсизликни яхшилаш, минтақавий ва глобал инқирозларни ҳал қилишга ёрдам беради деб таъкидлади.

Эрон президентлик сайтининг хабар қилишича, Иброҳим Раисий мухбирлар билан суҳбатда бу сафарда кўтарилган масалалар Эрон ташқи сиёсатининг асосий мақсадларини амалга ошириш, яъне дунё мамлакатлари айниқса қўшни давлатлар  ва Эрон билан иттифоқчилар билан максимал даражада ўзаро ҳамкорлик қилиш билан ҳамоҳанг бўлди деб эълон қилди.

Эрон президенти ташриф чоғида икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама, барқарор ва фойдали муносабатларни кенгайтириш бўйича асосий келишувга эришилганини баён этиб, шубҳасиз Россия билан муносабатларнинг ривожланиши икки давлат хавфсизлиги ва фарованлигига хизмат қилади деб изоҳлади.

Эрон президенти Москвага қайтиб келганидан кейин Теҳронда мухбирлар билан суҳбатда  Теҳрон ва Москва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликларнинг кенгайиши албатта минтақа ва халқаро майдон хавфсизлигини таъминлайди деб айтди.

Иброҳим Раисий шунингдек бу ташриф чоғида  икки давлат ўртасидаги пул-кредит ва банк муносабатлари ва айирбошлашда доллар ҳукмронлигини енгиш ва миллий валюталарни жойлаштириш учун чора кўрш мумкинлигини маълум қилди.

 Эрон президенти Теҳрон ва Москва ўртасида турли соҳаларда, жумладан иқтисодий, шунингдек нефт ва газ бўйича эришилган келишувларга ишора қилиб ҳозирда Эрон ва Россия ўртасидаги савдо даражаси муносиб эмас, шу боис икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини йилига  10 миллиард долларга етказишга келишиб олди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ