Террорчи мунофиқин гуруҳи Эрон телевидениесига сабатаж ҳужум уюштирди
(last modified Thu, 27 Jan 2022 15:20:02 GMT )
Январ 27, 2022 20:20 Asia/Tashkent
  • Террорчи мунофиқин гуруҳи Эрон телевидениесига сабатаж ҳужум уюштирди.
    Террорчи мунофиқин гуруҳи Эрон телевидениесига сабатаж ҳужум уюштирди.

Террорчи мунофиқин гуруҳи Эрон Ислом Жумҳурияти радио ва телевидениесининг эшиттириш дастурларига саботаж қилди.

Бугун (пайшанба) террористик мунофиқин гуруҳи Эрон Ислом Жумҳурияти радио ва телевидениесининг кўрсатув дастурларини бузишди. Натижада Бир телевизион тармоқ ва бир нечта радио тармоқлари узилиб қолган.

Биринчи канал бир неча сония давомида ўз тасвирларини йўқотди ва Мунофиқин гуруҳи етакчисининг тасвирлари эфирга узатилди.

Телерадио ахборот агентлиги узилишни тасдиқлаб, шундай деб ёзди: Биринчи каналнинг тасвирлари бугун бир неча лаҳзага бузиб ташланди.

Хабарда айтилишича, ўн сония давомида кўрсатув анонслари эфирга узатилаётганда, Биринчи канал антеннасида мунофиқин етакчиларининг суратлари ва уларнинг нутқларидан бирининг аудиоси кўрилган ва эшитилган. ИРИБ техник ходимларининг айтишича, сервер  ҳакерлик ҳужуми натижасида бузилган бўлиши мумкин.

Хабарда айтилишича, худди шундай ҳодисалар Қуръон канали, Паём  ва Жавон радиосида ҳам содир бўлган.

198о-йилларда террорчи мунофиқин гуруҳи Эрон президенти, бош вазир, суд ҳокимияти раҳбари каби 17 мингдан ортиқ ватандошимизни шаҳид қилган.