Ажойиб Эрон; Ислом инқилобининг қирқ учинчи баҳори
Ислом инқилоби ғалабасининг қирқ уч йиллигида Исломий Эроннинг ҳар бир жойи ажойиб ва томоша қилишга арзигуликдир.
Бугун Эрон Ислом Жумҳуриятининг уч рангли байроғини ушлаб турган эронликлар бир бирликни намойиш этиб, Ислом инқилобининг бешинчи ўн йиллигида ҳам худди инқилоб ғалабаси давридагидек, Имом Хумайний йўлида ислом инқилоби ғоялари билан давом этаётганликларини исботладилар.
Эроннинг барча этник гуруҳларидан иборат халқи "на Шарқ, на Ғарб, Ислом Жумҳурияти" шиорини бериш орқали, Ғарб оммавий ахборот воситаларининг саъй-ҳаракатлари ва эронафоб ташвиқотига қарамай, ушбу Эрон душманлари ривожланаётган ва бирлашган Эронликлардан айнан улар қўрқиши кераклигини ҳайқиришди. Эрондан ташқари, бошқа давлатлар ҳам Ислом инқилоби ғалабасининг 43 йиллигини нишонладилар ва бошқа давлатларнинг кўплаб расмийлари Эрон ҳукуматини Ислом инқилоби баҳори билан табриклар экан, Ислом инқилобининг ғалабаси халқаро тизимдаги бурилиш нуқтаси эканлиги ва дунёнинг мазлум халқлари умидига айланганинк таъкидладилар.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий кеча, пайшанба куни Ислом инқилоби ғалабасининг 43 йиллиги муносабати билан Теҳронда хорижий давлатлар элчилари билан учрашув чоғида Эрон халқи инқилоб ғояларига содиқлигини таъкидлаб, айтди: Миллий саъй-ҳаракатлари билан қўллаб-қувватланган, бой тарих, сивилизация ва маданиятга эга бўлган Эрон минтақа ва жаҳон сиёсатида инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат ва дўст мамлакат, ишончли ҳамкор ва қўшнилари ва халқаро ҳамкор давлатлар билан иқтисодий интеграция учун алоҳида марказдир.
Ислом инқилоби ғалабасининг 43 йиллигига бағишланган маросим бошланди