Раисий: Исломий низом ҳамон “На Шарқ, на Ғарб” шиорига амал қилади
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти шундай деди: Эрон Ислом Жумҳурияти ҳали ҳам 1979 йилдаги халқнинг “На Шарқ, на Ғарб” шиорига содиқ қолади.
Шамсий 22-баҳман, милодий 11-феврал юришидан сўнг Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий Теҳрондаги Имом Ҳумайний намозхонасида сиёсий-диний жума намози хутбалари олдидан сўзлаган нутқида, буюк Ислом инқилоби ғалабасининг 43 йиллик байрами билан табриклар экан, шундай деди:Ислом инқилобининг ҳайқирараётган тушунчалар эркинлик, ахлоқ, ақл, адолат, мустақиллик, миллий қадр-қиммат, биродарлик, ҳукмронлик ва зулмни инкор этишдир.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти шундай деди:Ислом инқилоби ҳукмрон кучларни қўллаб-қувватлаган бузуқ тузумни йўқ қилиш ва дин, мустақиллик, эркинлик ва Ислом Жумҳуриятига асосланган тизимни ўрнатиш учун келди.
Раисий ислом инқилобининг бошқа белгиловчи унсурлари сифатида “мустақилликка интилиш”, “эркинликка интилиш”, “адолатга интилиш”ни тилга олди ва шундай деди:Бу инқилоб ўз ичида адолат ва ҳақиқатни изловчидир ва адолат унсурини ҳеч қачон Ислом инқилобидан ажратиб бўлмайди; Чунки адолат излашлик, ҳақиқат талаб этиш, зулм ва коррупсияга қарши кураш Ислом инқилоби негизида чуқур илдиз отган.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти 22-баҳман хабарини “Эрон халқи ва дунёдаги барча мазлум ва маҳрумлар учун умид” ва “дунёдаги золим ва мустабидларнинг умидсизлик ва маҳзунлиги” деб таърифлади ва айтди: Ислом уйғонишида Эронга қўшни мамлакатларда кўраётган нарсангиз илоҳий ваъдадир.
Раисий Исломий Эрон душманларининг мамлакатга зарба бериш ҳаракатларига ҳам тўхталиб ўтди:Душманлар ислом инқилоб ва исломий низом рўёбга чиқмаслиги истадилар, лекин бундай қила олмадилар ва инқилоб хабари дунёнинг мусулмон ва уйғоқ халқларига етиб борди ва бугун Исломий Эрон қадр-қиммат чўққисида турибди.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти яна таъкидлади: Эроннинг хорижий давлатларга қараши барча мамлакатларда мувозанатли; Биз мамлакатнинг барча қисмларига умид қиламиз ва биз ҳеч қачон Вена ва Ню-Ёркка кўз тикмаймиз.