Раисий франциялик ҳамкасби билан суҳбатида: келишувга эришиш учун Эрон манфаатларини таъминлаш керак
(last modified Sun, 20 Feb 2022 08:21:23 GMT )
феврал 20, 2022 13:21 Asia/Tashkent
  • Раисий франциялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида: келишувга эришиш учун Эрон манфаатларини таъминлаш керак
    Раисий франциялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида: келишувга эришиш учун Эрон манфаатларини таъминлаш керак

Эрон президенти франциялик ҳамкасби билан телефон орқали мулоқотида келишувга эришиш учун асосий масала Эрон халқи манфаатларини таъминлашдир дея таъкидлади.

Сайид Иброҳим Раисий кеча франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон билан телефон орқали суҳбатида, Эрон делегацияси Вена музокараларини жиддий равишда олға сураётганини маълум қилиб Эрон музокаралар давомида, констурктив таклифлар билан  чиқди ва музокарала бошқа, томонлари илгари сурган таклифларни Эрон халқи манфаатларига мослик даражасидан келиб чиқиб кўриб чиқди деб аниқлик киритди.

 Иброҳими Раисий сўзларининг бошқа қисмида, Эрон делегацияси эронликлар ҳуқуқларини кафолатловчи ва ҳимоя қилувчи ташаббусларини бир неча бор таъкидлаганини айтиб, сиёсий босим ёки даъволар Эрон халқи устидан ўз таъсирини сақлаб қолиш ва келишувга эришиш истиқболига путур етказиш мақсадида қилинган  деб эслатди.

Эрон президенти шунингдек  Венадаги ҳар қандай келишув санкцияларни бекор қилишни, амалдаги кафолатни тақдим этишни ва сиёсий масалалар ва даъволарни ёпишни ўз ичига олиши кераклигини таъкидлади.

Телефон орқали суҳбатда Франция президенти ҳам Вена музокараларида яхши ютуқларга эришилгани ва музокаралар имкон қадар тезроқ  якунланишига умид қиламиз деб қўшимча қилди.

Эрон ислом республикаси ва Франция президентлари коронавирус падемиясидаги сўнгги  ўзгаришлар ва минтақадаги ўзгаришлар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Иброҳим Раисий суҳбат давомида, Эроннинг терроризмга қарши курашда Ироқ ва Сурия билан бир қаторда фаол ролга эга бўлганига ишора қилиб, агар Эрон терроризмга қарши самарали кураш олиб бормаганида, хусусан генерал Сулаймоний Сурияда бўлмаганида бугун ИШИД террорчи гуруҳи Европагача таъсирини ўтказиб бу минтақада жойлашган бўлар эди деб изоҳлади.