феврал 21, 2022 15:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма ҳамкорлик қўмитаси ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги товар айирбошлаши оширилади
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасида қўшма ҳамкорлик қўмитаси ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги товар айирбошлаши оширилади

Эрон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлари икки томонлама ҳамкорлик қўмитасини ташкил этиш билан ўзаро қишлоқ хўжалиги товар айирбошлаш ҳажмини оширишни таъкидладилар.

Бугун Эрон қишлоқ хўжалиги бўйича жиҳод вазири Сайиджавод Содотийнажод, Теҳронда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни қабул қилганида, икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги айирбошлаш ошди, бироқ улар икки давлат имкониятларидан яна кам деб айтди.

Содотийнажод ўз сўзларида,  Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг 14-йиғилиши икки давлат қишлоқ хўжалиги вазирларининг қўшма йиғилишига замин яратади деб изоҳлади.

У шунингдек Эрон Ўзбекисттон билан ўзаро савдо соҳасида карантин муаҳсулотлари, сут маҳсулотлари ҳамда чорвачилик ва паррандачилик соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришдан манфаатдор деб қўшимча қилди.

Эрон қишлоқ хўжалиги вазири ҳам Теҳрон ва Тошкентнинг икки давлат ўртасидаги алоқларни янада кенгайтириш мумкинлигига тўхталиб,  мисол учун Эрон Ўзбекистонга картошка экспорт қилишни ва бунинг эвазига пахта импорт қилши керак де қўшимча қилди.

Содатинажод шунингек  Эрон апельсин, лимон, олма ва киви каби ситрус меваларни ҳамда Ўзбекистон эҳтиёж сезадиган бошқа боғдорчилик нарсаларни экспорт қилиши мумкин деб таъкидлади.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Эроннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тажрибаларини ҳам баён этиб,  Эрон дунё қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг яхши фоизини таъминлайди ва бу жуда муҳим деб аниқлик киритди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири, Эрон мамлакат қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан қишлоқ хўжалиги боғдорчилик, баллиқчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш каби ихтисослашган соҳаларда учрашув ўтказишга чавқириб, Эрон биотехнология, генетика, нанотехнлогия ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида яхши рейтингга эга бўлиб бошқа мамлакатлар билан ҳам рақобатлашади деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ