Амир Ҳусейн Абдуллоҳиён: Вена музокаралари нозик ва муҳим босқичга етди
(last modified Wed, 23 Feb 2022 12:33:14 GMT )
феврал 23, 2022 17:33 Asia/Tashkent
  • Амир Ҳусейн Абдуллоҳиён: Вена музокаралари нозик ва муҳим босқичга етди
    Амир Ҳусейн Абдуллоҳиён: Вена музокаралари нозик ва муҳим босқичга етди

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ ҳозиргача яхши ниятини исботлаш учун амалий ҳаракат қилмаганини таъкидлаб, Вена музокаралари муҳим босқичга етганини айтди.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён,  Теҳронда Уммон қироллиги ТИВ раҳбари билан матбуот анжуманида Вена музокаралари ҳақида гаприб, музокараларда  оз аммо жуда муҳим масалалар қолганини таъкидлади ва Эрон Вена музокараларида ҳеч қандай тарзда қизил чиқизиқларини кесиб ўтмайди деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Теҳрон ҳукумати  Вена музокараларига оптимизм билан қарайди ва музокараларда қилган бир неча муҳим масалалар яқин кунларда Ғарб томонининг реализми билан ҳал  этилишига умид қилади деб  аниқлик киритди.

Эрон ТИВ раҳбари  Украинада сўнгги ўзаришгларга ишора қилиб, АҚШ ва НАТОнинг провакацион ҳатти-ҳаракатлари Украинадаги вазиятни янада кескинлаштирди, айни патйда АҚШ ва НАТОнинг аралашуви Россия ва Украинадаги вазиятга ёрдам бермайди деб эслатди.

Амир Абдуллоҳиён шунингдек  Афғонистондаги воқеаларга ҳам тўхталиб,  Эрон Афғонистондаги барча қабилалари билан доимий алоқада бўлиб,  Афғонистондаги бошқарув органини кенг қамровли ҳукумат тузишга ундайди деб баён қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Теҳроннинг Эрон ва Саудия Арабистони музокаралари бўйича Риёд билан музокараларга тайёрлигини маълум қилиб, минтақадаги инқирозларни мулоқот ва ҳамкорликдан бошқа йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқ. Минтақа  давлатлари ўз хафсизлигини бошқаларнинг аралашуви орқали қўлга кирита олмайди деб эълон қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Ямандаги ўзгаришлар ҳақида ҳам бу давалат вазияти катта гуманитар фалоктага айланганини айтиб, Эрон минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун фаол тайёргарлик кўрмоқда. Ямандаги гуманитар қамални олиб ташлаш ва урушни тугатиш ва яманликларо музокараларни бошлашдир деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ