Тошкентда Ўзбекистон президенти Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибини қабул қилди
(last modified Thu, 10 Mar 2022 07:04:47 GMT )
март 10, 2022 12:04 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон президенти Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибини қабул қилди
    Тошкентда Ўзбекистон президенти Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котибини қабул қилди

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан мулоқоти чоғида Теҳрон давлати Тошкент билан муносаатларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришга тайёрлигини маълум қилди.

Кеча Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Тошкентда Ўзбекистон президенти  Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, Эрон президенти табригини унга етказиб, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йилигини табриклар экан, Эрон давлатини Ўзбекистон билан кўп томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.

Али Шамхоний  ўзи бу учрашувда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажмига тўхталиб, салоҳиятли иқтисодий имкониятларни ишга тушириш ва бу борада зарур қулайликлар яратиш учун асосий ва зарур чоралар кўришга чақирди.

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби, шунингдек икки мамлакат ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка оид муҳим ҳужжатнинг имзоланиши умумий таҳдидларни енгишда кейинги муваффақиятларга йўл очилишига умид қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида,  Ўзбекистон давлатининг Эроннинг ШҲТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаганини юқори баҳолади ва Эроннинг бу ташкилотга аъзолиги бутуналй ҳал этилишига қадар бундай қўллаб-қувватлаш давом этишига умид билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бу учрашувда  Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси ва Эрон президентига ўзининг самимий саломини етказиб қўшма ҳамкорилк жиҳатларини фаоллаштиришни тезлаштириш жуда аҳамиятли эканлигини эълон қилди.

Ўзбекистон президенти  Теҳрон ва Тошкент ўртасида хавфсизлик ҳамкорлик ҳужжатни имзоланганидан мамнунлигини билдириб,  Туркманистн ва Афғонистон орқал Эрон жанубидаги Форс кўрфази сувларига темир йўл ва автомобил йўлакларини қуриш бўйича Тошкент ва Теҳрон ҳамкорлиги 4 давлат учун катта иқтисодий фойда келтиришини баён этди.