Эрон ТИВ раҳбари: уруш дунёнинг ҳеч бир жойида ечим эмас
(last modified Sat, 12 Mar 2022 06:45:53 GMT )
март 12, 2022 11:45 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: уруш дунёнинг ҳеч бир жойида ечим эмас
    Эрон ТИВ раҳбари: уруш дунёнинг ҳеч бир жойида ечим эмас

Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон давлатини Украина инқирозини сиёсий йўл билан ҳал қилишга асосланган позициясини шарҳлар экан, Эрон урушни на Украинада, на Яманда ва на Афғонистонда ва на дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида ечим деб ҳисобламайди деб эълон қилди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  польшалик ҳамкасби Збигнев Рао билан телефон орқали суҳбатида,  икки томонлама алоқалар ҳолати, минтавақий ва халқаро ўзгарилаайнича Украина инқирози ва Вена музокаралари юзасидан фикр алмашди.

Суҳбат чоғида Амир Абдуллоҳиён Польша давлатининг Украина уруши даврида уй-жойидан айрилган ва бошпана изловчиларга ёрдам бериш, хусусан Эрон фуқароларини  эквакуация қилиш хусусидаги саъй-ҳааркаларини олқишлаб,  Қизил ярим ой ва Халқаро қизил Хоч қўмитаси билан аҳмилкда  гуманитар ёрдам оли ктиларсамолёт жуўанатиши ва  Украина қочқинларига инсонпарварлик  ёрдам жўнатиш учун тайёрлигини эълон қилишни таъкидлаб, Эроннинг ёрадм гуруҳлари Халқаро Қизил Хоч  қўмитаси билан келишилган ҳолда Польшадаги бошпана изловчиларга гуманитар ёрдам кўрсатшига ва ҳамкорлик қилишга тайёр деб таъкидлади.

Польша ТИВ раҳбари ҳам  телефон орқали, бу суҳбатда  икки мамлакат ўртасидаги муносабатларининг тарихий ўтмишига, хусусан иккинчи жаҳон уруш даврида Эрон халқининг польшалик муҳожирларга мезбонлик қолганига тўхталиб, бу муносабатларни ҳар икки томон  учун шарафли эканлигини таъкидлади.

 У сўзларининг бошқа қисмида ҳозиргача Украина чегарасидан   1400 нафар эронлик Польшага кириб келган ва расмийларимиз Украинадаги фожеали воқеалардан сўнг уларга ёрдам бериш ва Польшани тарк этишлари борасидаги саъй -ҳаракатларини қилмоқда деб қўшимча қилди.

Збигнев Рао  аёллар ва болаларни тарк этиши учун гуманитар йўлак ташкил этишга ва қочқинлар озиқ-овқат ва тиббий ёрдам киритишга чақириб,  айрим Халқаро ташкилотлар жумладан  Халқаро Қизил Хоч ташкилоти тартибга солувчи назорат билан гуманитар коридор яратиш устида ишламоқда ва Польша ҳозиргача Украинадан 1,5 миллион бошпана изловчи қабул қилган деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ