Эрон ТИВ матбуот котиби: қатл ва жиловсиз зўравонлик сохта инқрозларинг ечими эмас
Эрон ТИВ матбуот котиби қатл ва жиловсиз зўравонликлар сохта муаммолар ва инқирозларнинг ечими эмас ва Арабистон давлати оддий унвонлардан сиёсий ва судларидаги тартибсизликлар ва зўравонликларни яшириш учун суиистеъмол қила олиши мумкин эмас деб изоҳлади.
Кеча Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода яқинда Саудия Арабистонида ижро этилган оммавий ўлим жазолар ва қаттлларга кўрстатган аксиламалида, бу ғайриинсоний ҳаракатни инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига, инсонпарварлик тамойилларга зид ва адолатли суд жараёнига риоя қилмасдан қонуний тартибни паймол этиш деб ҳисоблади.
Саъид Хаибзода Ғарб давлатларининг икки стандартли ҳаракатлари ва инсон ҳуқуқлари тушунчасидан абзал сифатида фойдаланаётганини эслатиб, Арабистонда содир бўлган бундай ҳаракатларга нисбатан инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилишни иддао қиладиган томонларни сукут сақлаётганини қоралади. У сўзларининг бошқа қисимда, Ғарб давлатларининг бундай позицияларини бу мамлакатларнинг иккиюзламачилиги ҳамда инсон ҳуқуқлари тушунчасидан сиёсий мақсадларга суиистеъмол қилишларининг нишонаси деб баҳолади.
Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқларини бузилиши давом этаётани билан бир вақтда, бу режим ИИВ, бир кун ичида 81 киши қатл этилганини хабар қилди.
Арабистонда қатл этилганлар орасида бу режим томонида турли баҳоналар билан ҳибсга олиниб қамоққа ташланган 41 нафар Қатиф шаҳрининг шиа ёшлари ҳам бор эди.
Эслатиб ўтамиз ҳар йили Саудия Арабистони режими терроризмга қарши кураш иддаоси билан кўп сонли мухолифатини қаттиқ жазо ва қатлга ҳукм қилади.