Эрон ва Украина ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбаташдилар
(last modified Tue, 15 Mar 2022 06:58:05 GMT )
март 15, 2022 11:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Украина ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбаташдилар
    Эрон ва Украина ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбаташдилар

Эрон ташқи ишлар вазири украиналик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Эрон ислом республикаси Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича ҳар қандай сиёсий ҳаракатни қўллаб- -қувватлаганини маълум қилди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Украина ташқи ишар вазири Дмитро Колба телефон орқали суҳбатларида Украина инқирози, дипломатик объектларни ҳимоя қилиш зарурати, гуманитар ёрдам жўнатиш ва икки томонлама масалаларни муҳокама қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  украиналик ҳамкасби билан суҳбатида  Эроннинг урушга қарши туришдаги позициясини тушунтирар экан, Украина ва Россия ташқи ишлар вазирларини яқинда Туркияда бўлиб ўтган учрашувни муҳим деб атади. У ўз сўзларида  сиёсий ечим ва дипломатик мулоқотда эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб, сиёсий йўлни давом эттириш ва  мустаҳкамлашни аҳамиятли деб эслатди.

Абдуллоҳиён  Украина инқирозининг илдизларига ҳам тўхталиб, Эрон бу инқирозни ҳал қилиш учун ҳар қандай сиёсий  ҳаракатни қўллаб- қувватлашишини маълум қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири  шунингдек Теҳрон давлати  Украина, Афғонистон, Яман ва бошқа давлатларлардаги урушга буткул қарши деб изоҳлади.

Эрон томонидан Польша чегарасидаги украиналик бошпана изловчиларига ёрдам бериш учун гумантар ёрдами юборилганини қўшимча қилган Абдуллоҳиён,  Эрон давлати Польша ТИВ раҳбари билан келишилган ҳолда  украиналик қочқинларга ёрдам бериш учун Украина ва Польша чегарасида Қизил Ярим ой тиббий гуруҳини жойлаштиришни режалаштирган деб аниқлик киритди.

Украина ТИВ раҳбари Дмитро Колба ҳам Эроннинг урушга қарши уруш ва украиналик бошпана изловчиларига  кўмак етказиш учун Украина ва Польша чегарасига гуманитар юбориш борасидаги позициясини юқори баҳолаб, Украина давлати  дипломатик объектлари жумладан Эронга тегишли объекларни ҳимоя қилиш учун  барча -саъй -ҳаракатарни амалга оширади деб маълум қилди.

 У сўзларининг бошқа қисмида, Киев давлатини уруш ва можарога чек қўйишни исташи ҳақидаги позициясини таъкидлаб,  яқинда Россия ТИВ раҳбари билан бўлиб ўтган музокараларга ҳам ишора қилиб, инқирозларни тугатиш учун музокараларни давом эттириш зарурлигини баён этди.

Украина ташқи ишлар вазири Эроннинг урушга қарши туришдаги позициясини олқишлаб, урушни тугатиш учун Эрон давлатини сиёсий  қўллаб-қувватлашга чақирди.

 

Ёрлиқ