Эрон президенти Наврўз ҳавзасидаги мамлакатлар раҳбарларини ушбу буюк байрам билан табриклади
Эрон президенти Иброҳим Раисий алоҳида мурожаатида Наврўз ҳавзаси ва цивилизациясидаги мамлакатлар раҳбарларини ушбу байрам кириб келиши билан табриклади.
Меҳр ахборот агентлигинг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча Наврўз цивилизацияси ва ҳавзасидаги мамлакатлар раҳбаларларига йўллаган табрик мурожаатида Наврўз қадриятларга йўналтирилган цивилизациянинг рамзи бўлиб унинг чўққиси Худога сиғиниш, оилаларга дўстлик ва тинчликсевраликдир деб таъкидлади.
Раисийнинг мурожаатида, шунингдек яратилиш буюклиги ҳақида фикр юритиш ва табиатнинг ўзгаришига эътибор қаратиш қалбларни уйғотиш манбаи ва Аллоҳни зикр қилиш инсониятнинг камолот ва ривожланишиниг сабабачидир деб келтирилган.
Эрон поезиденти ўз мурожаатида, янги ҳижрий-шамсий асрда улуғ илоҳий ва инсоний қадриятлар сари ҳаракат жадаллашиб, Наврўз каби ўша юртдаги барча халқларнинг қалблари ва руҳиялари учун янада бахтли ва фаровон кун бўлиши меҳр-оқибат кучайиши ва минтақадаги барча халқлар учун тинчлик тилайман деб қўшимча қилди.
Иброҳим Раисий Эрон бу маданий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни барча минтақа ва дунё мамлакалари учун тинчлик ва осойишталик ваъдасии сифатида билади ва бу борада барча мамлакатларга дўстона қўл чўзмоқда деб эълон қилди.