Тахт-Равончи: Наврўз байрамининг тинчлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамдардлик ҳақидаги унсурларидан илҳомланайлик
(last modified Wed, 23 Mar 2022 07:28:10 GMT )
март 23, 2022 12:28 Asia/Tashkent
  • Тахт-Равончи: Наврўз байрамининг тинчлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамдардлик ҳақидаги унсурларидан илҳомланайлик
    Тахт-Равончи: Наврўз байрамининг тинчлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамдардлик ҳақидаги унсурларидан илҳомланайлик

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги элчиси ва доимий вакили, Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Наврўз байрами чоғида, "Келинглар, Наврўзнинг тинчлик, дўстлик, бирдамлик ва ҳамдардлик омилларидан илҳомланайлик", деб таъкидлади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ню-Ёркдаги Доимий ваколатхонаси ташаббуси ва эътибори ҳамда Наврўзни нишонловчи бошқа 11 давлат иштирокида БМТнинг Ню-Ёрк шаҳридаги бош қароргоҳида виртуал тарзда Халқаро Наврўз байрамига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.  Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Мажид Тахт-Равончи раислигида ўтказилган йиғилишда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Бош Ассамблея раиси, БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши раиси  ҳам иштирок этди.

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили маросимда шундай деди: Инсоният эпидемиялар, бир томонламалик, экстремизм, зўравонлик, адоват ва можаро каби мисли кўрилмаган ва сон-саноқсиз глобал муаммолар билан юзма-юз келаётган дунёда биз Наврўз байрами ва унинг тинчлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамдардлик каби юксак хабарларидан илҳомлантирайлик.

Тахт-Равончи қўшимча қилди: Бир неча минг йиллик тарих, сивилизация ва маданият қўллаб-қувватланган Наврўз турли авлодлар ва жамиятларнинг умумий хотирасидаги шундай абадий лаҳзалардан биридир.

Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили яна шундай деди: Наврўз нафақат ўтмиш, бугун ва келажак ўртасидаги мустаҳкам кўприк, балки тарих контекстида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маданий хилма-хилликни эъзозлаш билан бирга умумий қадриятлар ва ғояларни ҳимоя қилиш рамзидир.

Тахт-Равончи  таъкидлади: Наврўз турли мамлакатлардаги кўплаб аҳоли ва турли этник элатларнинг умумий тилига айланиб, тинчлик, ҳамжиҳатлик, ҳамдардлик ва дўстлик каби юксак инсоний қадриятларни тарғиб қилади ва мустаҳкамлайди.

Ёрлиқ