Амир Абдуллаҳиён: Биз АҚШга қизил чизиқларимизни кесиб ўтмаслигимизни очиқ айтдик
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири таъкидлади: Биз АҚШга қизил чизиқларимизни кесиб ўтмаслигимизни аниқ айтдик.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён чоршанба куни Дамашқда суриялик ҳамкасби Файсал ал-Мақдод билан учрашувдан сўнг шундай деди: Агар Қўшма Штатлар реалист бўлса, биз келишувни яқин келажакда Вена шаҳридаги Қўшма комиссия аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари иштирокида якунлашга тайёрмиз.
Эрон ташқи ишлар вазири қўшимча қилди: Президент Башар ал-Ассад, Ташқи ишлар вазири Файсал ал-Мақдад ва Дамашқдаги Сурия Миллий Хавфсизлик бошқармаси раҳбари Али Мамлук билан жуда яхши ва муҳим музокаралар ўтказдим ва сўнгги икки томонлама, минтақавий ва халқаро ўзгаришларни муҳокама қилдик.
Амир Абдуллоҳиён яна айтди:Айрим араб давлатларининг Сурия билан муносабатларини янгича йўл билан тартибга солишга ҳаракат қилаётганини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз.
Эрон ташқи ишлар вазири таъкидлади: Биз минтақадаги айрим масалаларни, жумладан, Ямандаги вазиятни муҳокама қилдик ва ғайри инсон қамалнинг бекор қилинишини ҳамда Яман атрофида ўт очишни тўхтатиш ва музокаралар ўрнатилишини олқишлаймиз.
Амир Абдуллаҳиён қўшимча қилди: Эрон ва Сурия ўртасида туризмни ривожлантириш бугунги маслаҳатлашувларда томонлар келишиб олган масалалардан бири бўлди.
Бугун Дамашққа етиб келган Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Эрон Сурия раҳбарияти, ҳукумати ва халқини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, Эрон ва Сурия ягона қўрғонда эканлигини таъкидлади.
Бу Амир Абдуллаҳиённинг Сурияга учинчи сафаридир.