Хитойда Амир Абдуллоҳиён ва Сардор Умурзоқовнинг учрашуви бўлиб ўтди + видео
(last modified Thu, 31 Mar 2022 08:49:37 GMT )
март 31, 2022 13:49 Asia/Tashkent

Хитойнинг Тониши шаҳрида давом этаётган Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари саммити доираисда, Эрон ТИВ раҳбари ва Ўзбекистон Бош вазири ўрнибосари учрашиб мулоқот қилдилар.

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён бугун  Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва бу мамлакат садво ва инвестициялар вазири Сардор Умурзоқов билан учрашганида, уни Наврўз байрамини кириб келгани мунсосабати билан табриклаб,  ҳар икки давлат ҳам Наврўз байрамига алоҳида эътибор қаратади. Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар тобора ривожланиб бораётганидан жуда хурсандман деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари  бир ой камроқ вақт олдин Эрон ва Ўзбекистон қўшма иқтисодий комиссиясининг 14-йиғилиши бўлиб ўтган ҳамда ҳамда яхши келишувлар ва учрашувлар ўтказилгании билдириб, мазкур комиссиянинг ўтказилиши муносабатларни аввалидан кўра ривожланигшига ёрдам беришга умид қилди.

Абдуллоҳиён  Эрондаги ҳукумат сиёсатини Осиё давлатлари ва қўшнилар билан ҳамкорликларини ошишига қаратилганини эслатиб, биз дўст давлатлар айниқса Ўзбекистон билан алоқаларга алоҳида аҳамият берамиз деб изоҳлади.