Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлари йиғилишда Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар
(last modified Fri, 01 Apr 2022 09:48:16 GMT )
апрел 01, 2022 14:48 Asia/Tashkent
  • Афғонистонга қўшни давлатлар ваирлари йиғилишда Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар
    Афғонистонга қўшни давлатлар ваирлари йиғилишда Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари мулоқот қилдилар

Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни мамлакталар ТИВ раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида Эрон ва Хитой таши ишлар вазирлари икки томонлама муносаатдар ҳамда энг муҳим минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш учун учрашди.

Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қиишича Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён ва Хитой давлат кенгаши ва ТИВ раҳбари Ван И таклиф этилган лойаҳаларни якунлашни тезлаштириш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Амир Абдуллоҳиён икки давлатнинг халқаро ташилотлараги ҳамкрлиги ва инсон ҳуқуқларини сиёсийлаштириш ва мамлакатлар ички ишларига аралашишга биргаликда кураш олиб боришни  икки давлат муносабатларининг муҳим жиҳатлари деб атади.

Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида, Ғарб давлатлари томонидан  мустақил давлатларга нисбатан ноқонуний санкциялар қўлланганини эслатиб, инқирозарни олдини олиш учун бунга қарши туриш аҳамиятини таъкидлади.

Хитой ТИВ раҳбари ҳам  Афғонистонга қўшни давлатларнинг 3- учрашувида Эрон томонининг иштирокини юқори баҳолаб, 25 йиллик ҳужжатни ҳаётга татбиқ этиш ва халқаро ташкилотларда ҳамкорилк қилиш учун икки томон ўртасида яқин ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар зарурлигини маълум қилди.

Хабарга биноан, Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари Вена музокаралари билан боғлиқ сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашиб, баъзи Ғарб давлатарнинг бир томонлама ва ноқонуний санкцияларига қарши туриш зарурлигини таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари Хитойда бўлиб  ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарларинингн наватдаги йиғилишидан кейин Теҳронга қайтиб келди.