апрел 03, 2022 19:34 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари БМТ бош котиби билан телефон орқали суҳбатида: Вена музокараларида келишув яқин
    Эрон ТИВ раҳбари БМТ бош котиби билан телефон орқали суҳбатида: Вена музокараларида келишув яқин

Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг Вена музокараларидаги таклифлари Европа Иттифоқи музокарачиси орқали АҚШ томонига ўтказилди ва ҳозир тўп АҚШ майдонида деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан телефон орқали суҳбатида Венада Эронга қарши қўлланган санкцияларни бекор қилиш музокараларига  тегишли ўзгаришларга ҳам тўхталиб, томонлар  келишувга яқин қолган, мавзулар эса Европа Иттифоқининг бош музокарачиси орқали АҚШга ўтказилди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  ўз сўзларида  Яманда оташкесим ўрнатилгани ва БМТнинг бу хусусдаги ўрнини олқишлаб,  Яманда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш хусусан гуманитар санкцияларни тўлиқ бекор қилиш йўлида фундаментал қадамлар ташлаш вақти келди деб аниқлик киритди.

Абдуллоҳиён  Эронни Яман инқирозини ҳал қилиш ва мамлакатдаги урушни тугатиш йўлида ҳимоятларини давом этишини таъкидлаб, оташкесим ўрнатиш билан бир вақтда Яман халқининг тўлиқ қамалининг тугатишга умид билдирди.

БМТ Бош котиби ҳам Вена музокараларининг муҳимлигини айтиб, томонларни имкон қадар тезроқ келишувга эришишга умид қилди.

Гуттереш  шунингдек Муборак Рамазон ойи муносабати билан табриклар экан,  тинчлик ва инсонпарварилкк ҳаракталар ўрнатишга қаратилгагн " Рамазон бирдамлик ташаббуси" номланган дастурининг БМТ кун тартибида бўлишини қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ва БМТ Бош котиби Афғонистон ва Украина каби халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

 

Ёрлиқ