апрел 15, 2022 13:23 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ироқ ТИВ раҳбари билан учрашувида: Теҳрон давлати кучли, бирлашган ва обрули Ироқни истайди
    Эрон президенти Ироқ ТИВ раҳбари билан учрашувида: Теҳрон давлати кучли, бирлашган ва обрули Ироқни истайди

Эрон президенти Ироқ ТИВ раҳбари билан учрашувида Эрон давлати кучли, обрули ва бирлашган Ироқни хохлайди деб айтди.

Кеча Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий  Ироқ ташқи ишлар вазири Фуод Ҳусейнни қабул қилганида  Эрон ва Ироқ миллатларининг диний, тарихий ва маданий умумийликларига ишора қилиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар одатдаги қўшничилик муносабатларидан ҳам ўсиб кетган ва Эроннинг иродаси бу қардошлик муносабатларини максимал даражада оширишдан иборат деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий  Теҳрон қўшни мамлакталар жумладан Ироқдан  Курдистон минтақаси назоратидаги ҳудудда ҳам, федарал давлат контроли остидаги ҳудудда ҳам Эрон хавфсизликига хатар етказадиган омилларига рухсат бермаслигини кутаётганини баён қилар экан,  Эрон ислом республикаси амалда ўз қўшниларига биродарлигини исботлаган ва қўшни давлат душманларнинг фитналаридан хабардор бўлишини кутамиз деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек, Эрон босқинчи сионистик режим ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда ва болаларни қатл этувчи бу режим  билан ҳамкорлик қиладиганларнинг ҳатти- ҳаракатлари маълум. Биз эса ҳеч бир давлат жумладан Ироқ орқали минтақа хавфсизлигини хавф остига қўйишига йўл қўймаймиз деб  эслатди.

Эрон президенти  ИШИД террорчи гуруҳи АҚШ ва Исроил режими томонидан яратилгани ва бугуни кунда  улар номидан Афғонистонда жиноят содир этаётганига тўзталиб, Эрон ўнлаб йиллар давомда афғонистонлик қочқинлари ва муҳожирларни қабул қилиб келган ва улар Эрнда  худди эронликлар каби яшаш имтиёзларидан баҳрманд бўлишади деб таъкидлади.

Ироқ ТИВ раҳбари ҳам учрашувда Ироқ ўзини Эроннинг нафақат қўшниси балки иттифоқчиси ва дўсти сифатида билади деб айтди.

Фуод Ҳусейн шунингдек,  Ироқ ҳеч қачон Эрон хавфсизликига қарши ҳаракат қиладиган жой бўмайди ва биз Эрон манфаатларига ҳар қандай таҳдиднинг олдини олиши учун кенг кўламли ҳамкорликка жумладан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ