Эрон ТИВ раҳбари: минтақада адолатли тинчлик ўрнатилиши фақат Фаластин ишғолининг бутунлай тўхтатилиши билан мумкин
(last modified Thu, 21 Apr 2022 06:08:10 GMT )
апрел 21, 2022 11:08 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: минтақада адолатли тинчлик ўрнатилиши фақат Фаластин ишғолининг бутунлай тўхтатилиши билан мумкин
    Эрон ТИВ раҳбари: минтақада адолатли тинчлик ўрнатилиши фақат Фаластин ишғолининг бутунлай тўхтатилиши билан мумкин

Эрон ТИВ раҳбари БМТ Бош котиби, Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ва мусулмон давлатлари ТИВ раҳбарларига йўллаган алоҳида мактубларида, айрим ҳукуматлар ва халқаро ташкилотларнинг сионистик режим жиноятларига нисбатан икки томонлама ёндашуви ва сукутини танқид қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  бу мактубларида,  Фаластинга нисбатан айрим ҳукуматлар ва халқаро ташкилотларнинг икки ёқлама ёндашуви ва сукути Исроил апартеид  режимини  фаластинликларга қарши жиноятлари ва инсон ҳуқуқларини бузишни кучайтиришга сабаб бўлганига тўхталиб, Фаластин ишғолини бутунлай тўхтатиш, қочқинларини ўз ватанига қайтишлари, Фаластиннинг барча яшовчилари иштирокидаги референдум орқали Фаластин келажаги тузумини тайинлаш,  ва ниҳоят  Эроннинг БМТ котибияти олдида  рўйхатга олинган сиёсий лойиҳа асосида яхлит ва мусатқил Фаластин давлатини ташкил этиш орқали минтақада адолатли ва барқарор тинчликни ўрнатиш мумкин деб эълон қилди.

Амир Абдуллоҳиён ўз мактубларида Фаластиндаги сўнгги воқеалар, жумладан Қуддусни ишғол этган режимнинг мусулмонларнинг биринчи қибласига нисбатан таҳқирлари ҳамда жиноий ҳаракатлари айниқса фаластинлик номозхонлар ва рўзадор халқига қилинган шафқатсиз  ҳужумда юзлаб инсонларнинг яралангани ва ҳибсга олиниши , мусулмонларнинг қадамжойларига ҳужумлардан чуқур хавотир билдириб,  мусулмонларнинг муқаддас маконларига нисбатан таҳқирлар, исломий уммат ҳис-туйғулаини ранжитишлари  қабул қилиб бўлмайдиган ҳаракат бўлиб қаттиқ қораланади деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари, шунингдек  сионистларнинг сўнгги жиноятларини  бу режимнинг Қудс ўзлигини ўзгартиришига қаратилган доимий ва ёвуз сиёсий ҳаракатининг  очиқ далилларидан бири сифатида кескин қоралар экан, Эрон ислом республикаси  муқаддас ислом дини ва бошқа илоҳий динларнинг соф ва пок таълимотларидан илҳомланган ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ, Фаластин халқининг инсон ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида озодлик кураши ва қаршиликларни қўллаб -қувватлашни давом эттириш унинг ташқи сиёсатининг  тамойиллларидан бири эканлигини маълум қилди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ