апрел 27, 2022 21:00 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон ва Хитой  стратегик алоқаларни кенгайтириш учун жиддий иродага эга
    Эрон президенти: Эрон ва Хитой стратегик алоқаларни кенгайтириш учун жиддий иродага эга

Эрон президенти Хитой мудофаа вазири билан мулоқотида, Эрон ва Хитойнинг олий мартабали расмийлари Халқаро ўзгаришларга қарамай, узоқмуддатли алоқаларни кенгайтириш учун жиддий ирода ва ҳаракат қиладилар деб айтди.

Эрон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича,  бугун Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий  Хитой мудофаа вазири генерал Вио Фангни қабул қилганида  минтақавий ва халқаро ўзгаришлар ва  воқеа - ҳодисалар Эрон ва Хитой ўртасидаги алоқаларни ўтмишдагидан ҳам аҳамиятини кўрсатаётганига тўхталиб,  мамлакатларни боқшариш мақсадидаги бир томонлама сиёсатлар ва мустамликачиликлар ҳамда дунёдаги барқарор иқтисодий ривожланишни олдини олишга қаратилган ва бир ёқлама сиёсатларга қарши кураш ва барқарорлик ва тартибни ўрнатиш ҳам фақат мустақил ва бир хил ақидага ва қарашга эга қудраларнинг ҳамкорликлари билан муяссар бўлади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  Эронда йирик инвестициялар учун муносиб  шароит  ва имкониятлари мавжудлигини таъкидлаб, минатақавий юк ташиш соҳасидаги Эрон имкониятлари, турли хил энергетика хавфсизлигидаги потенсиллари шунингдек минтақанинг инфратузилмавий ҳамкорлик ва сармоя киритиш учун жидидй ўзан ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий  АҚШнинг қўшма ҳаракатлар комплекси ё ўзи ядровий келишувдан бир томонлама чиққанига ҳам ишора қилиб, АҚШ режими  қўшма ҳаракатлар комплекси дасурижагн чиқиши билан Эронни қаттиқ босимларга дуч келтирмоқчи  эди аммо бугунги кунда улар Эронга қарши максимал даражадаги босимларида мағлуб бўлганини расман тан олишмоқда деб баён этди.

Эрон президенти, шунингдек,  Эрон миллати қаршилик  ва тура олиш билан ўз ҳуқуқлари ва орзу- умидларига    эришиши мумкинлигини кўрсатди деб аниқлик киритди.

Хитой мудофаа вазири бу учрашувда, Эрон ва Хитой ўртасидаги алоқаларни кенгайтириши ҳардоим  ва хусусан дунёнинг ҳозирги оғир ва инқирозли вазиятида  минтақа  ва дунё учун  хавфсизлик яратган ва икки мамлакат  барча соҳаларда ҳамкорлик қилишлари ва дунёнинг тинчлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиши мумкин деб айтди.

Хитой мудофаа вазири генерал Вио Фанг  бир томонлама сиёсатлар дунёнинг барқарор иқтисодиётини ривожланишига тўсиқлар яратади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ