Эроннинг еттита ҳарбий жамоаси ҳарбий мусобақада иштирок этиш учун Россияга сафарбар этилди
Эроннинг еттита ҳарбий жамоаси ҳарбий мусобақада иштирок этиш учун Россияга сафарбар этилди
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучларининг еттита ҳарбий жамоаси дўстлик ва халқаро ҳарбий мусобақада иштирок этиш учун Россияга сафарбар этилди. Қуролли кучлар бош штабининг хабар қилишича, Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқерийга кўра, Эроннинг еттита ҳарбий жамоаси отиш, танкбиатлони, Суворов ҳужуми, тоғ ва ҳаво амалиёти, денгиз ҳужуми, ғаввослик жамоалари қолипида, армия ва исломий инқилоб соқчилар корпуси, ҳуқуқ тартибот кучлари ва кўнгиллиларнинг сараларидан иборат бўлган 204 нафар ҳарбийлар халқаро мусобақаларда қатнашиш учун жўнатилди. Ушбу мусобақаларда жаҳоннинг 17 та мамлакатларидан келган ҳарбийлар иштирок этади. Мазкур мусобақалар Россия ва Қозоғистон ҳудудида еттита йўналиш бўйича ўтказилади. Дўстлик ва халқаро ҳарбий мусобақаларнинг иккинчи босқичи 2016 йилнинг биринчи август кунида Россия ва Қозоғистоннинг бир нечта шаҳарчаларида бошланади.