май 03, 2022 12:53 Asia/Tashkent
  • Сиддиқий жума намози хутбаларида: Қудс куни намойишлари Фаластин мавзуси доимий ва тирик эканини кўрсатди
    Сиддиқий жума намози хутбаларида: Қудс куни намойишлари Фаластин мавзуси доимий ва тирик эканини кўрсатди

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Рамазон ҳайити намози хутбаларида Халқаро Қудс куни намойишлари Фаластин мавзуси доимий ва тирик эканини кўрсатди деб айтди.

Бугун Рамазон ҳайити намози  Теҳрон университетида халқнинг турли қатламлари ва расмийлари иштирокида  Козим Сиддиқий имомлигида бўлиб ўтди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби  Фитр ҳайити намозида  Халқаро Қудс кунида Эрон халқи ҳам, бошқа исломий мамлакатлар халқлари ҳам майдонга чиқди ва икки йилда сўнг коронавирус вазиятидан кейин ҳеч бир муаммо Фаластин мавзусини камайтира олмаслигини кўрсатди деб эълон қилди.

Ҳужжат ул ислом вал ислом Қуддус кунида Ислом уммати ва қаршилик жабҳасининг иштирокига тўхталиб, Қудс ва Фаластин масаласи тирик ва Фаластинни қўллб-қувватлаган Ислом уммати кўтарилди деб айтди.

Сиддиқий шунингдек, Фаластин ёшлари  шаҳидлик амалиётлари билан сионистлар учун майдонни торайтириб қаршилик ва ҳалокатли ҳужумлар билан Исроилни бутунлай изоляция ва пассивлик ҳолатга келтирдилар ва ғалабанинг ягона калити қаршиликдир деб қўшимча қилди.

Теҳрон  жума намози муваққат имом хатиби  Афғонистонда содир бўлган сўнгги терактларҳамда  инсон ҳуқуқларини таъминлашни иддао қиладиган  айрим давлатларни Афғонистон, Украина ва Яман масаласида икки стандартли  ёндашувига тўхталиб, инсон ҳуқуқлари даъвогарлари ҳатто инсон ҳуқуқларини ҳидлагани ҳам йўқ деб изоҳлади.

Козим Сиддиқий ўз хутбаларида,  биз Афғонистон бошқарув органини бу мамлакат халқи хавфсизлигини таъминлашга ҳамда террорчилик тармоқларини имкон қадар тезроқ аниқлаш ва йўқ қилишга қатъий чақираимз деб эълон қилди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби, Афғонистоннинг мазлум халқи турли шаҳарларда дунёнинг зўравон қудратлари, айниқса АҚШ ва сионистик режим томонидан ҳимоя этилаётган террорчи гуруҳллар ҳужумига учрамоқда ва бу мамлакат масжидлари, таълим муассаларидада юзлаб мусулмонлар қону тўпроққа белантирилмоқда деб таъкидлади.

Ёрлиқ