Эрон БМТни қўлланган санкцияларни халққа салбий таъсирини тушунтиришга чақирди
(last modified Thu, 05 May 2022 08:16:34 GMT )
май 05, 2022 13:16 Asia/Tashkent
  • Эрон БМТнинг санкциялларни халққа салбий таъсирини тушунтиришга чақирди
    Эрон БМТнинг санкциялларни халққа салбий таъсирини тушунтиришга чақирди

Эроннинг БМТдаги элчиси қўлланган санкцияларни халқаро ҳуқуқ ва БМТ уставининг инсонпарварлик ҳуқуқига зид эканлигига тўхталиб, БМТнинг коммуникациялар бўлимини эмбарго қўйилган мамлакатларга кенг жамоатчиликка нисбатан бир томонлама санкцияларнинг салбий таъсирини баратраф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга чақирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Мажид Тахтравончи кеча  БМТ Бош Асаамблеяси маълуомтлар қўмитасида,  нутқ сўзлаганида  бир томонлама санкцияларни қоралар экан, бу санкциялар шунингдек эмаргога ду келган мамлакталар учун иқтисодий, савдо ва молиявий муаммоларни кучайирди ва бу мамлакатнинг иқтисодий ўсишини заифлаштиган ҳғолда, хорижий молиявий  ресурсларга киришни чеклаш орқали тиббий асбоб-ускуналар ва хом ашёлардан фойдаланишни олдини олади деб изоҳлади.

Тахтравончи  ўз сўзларида Ғарбда исломобия ҳаракатларини ошганига ҳам тўхталиб,  ислом ва мусулмонларга қарши  Ғарбдаги ОАВ, ва сиёсий арбобларининг иғвогар ва ақидапараст сўзлари билан дунёнинг турли бурчакларда исломга нисбатан нафрат муҳити катта ташвиш уйғотмқда деб аниқлик киритди.

Эроннинг БМТдаги элчиси Халқаро ҳамжамият бу ҳодисани қоралаб, исломофобия ва мусулмонларнинг асосий ҳуқуқларини поймол эттиришга қарши курашиш учун зарур чоралар кўриши вақти келди деб эслатди.

Эроннинг БМТдаги элчиси шунингдек  минтақанинг қатор мамлакатларида форс тилининг аҳамияти ва машҳурлиини таъкидлаб, БМТ котибияти ҳам барча расмий ва норасмий тилларида шу жумладан бутун дунё бўйлаб бир юз йигирма миллондан ортиқ киши сўзлашадиган ва буюк маданият ва цивилизациянинг илдизи, бир қанча халқларни ўзаро тушуниш ва ҳамжиҳатлиги  манбаи сифатида кенг қўлланиб келинаётган форс тилида турли хил ОАВниг мақоларани тарқатишини таъмитнлаш бўйича ҳаракат қилиши зарурлигини қўшимча қилди.