Эрон президенти: Теҳрон ҳукумати НАТОнинг экспансионистик сиёсатига қаршидир
Кеча Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳронда Полша ТИВ раҳбари Збигнев Раони қабул қилганида, Эрон НАТОнинг экспансионистик сиёсатига кескин қаршилик кўрсатишини таъкидлади.
Эрон президенти Иброҳим Раисий бу учрашувда Украинадаги можароларга тўхталиб, Эрон можаро ва урушга зид бўлгани каби НАТОнинг экспансионистик сиёсатига ҳам қарши деб эълон қилди.
Раисий бу учрашувда Эрон ва Полшанинг саноат ва савдо имкониятларига ҳам ишора қилиб, Теҳрон ва Варшава барча соҳаларда алоқаларни кенгайтирш учун турли имконият ва потенсиалларга эга бўлганини айтди. Эрон президенти шунингдек Полша халқини Иккинчи жаҳон уруши даврида эронликларнинг полшалик қочқинларни қабул қилгани ва қўллаб -қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирганини баён этиб, Эрон ва Полшанинг бой тарихий муҳити ва цивилизацияси икки давлат ўртасидаи илмий ва маданий алоқаларини мустаҳкамлаш учун яхши платформа бўлиши мумкин деб таъкидлади.
Полша ТИВ раҳбари шунингдек Эрон ва Полша муносабатлари тарихи 16-асрга бориб тақалишини таъкадлаб, икки давлат ўртасида 5 асрдан бери дўстона алоқалари мавжуд бўлиб икки давлат муносаталаридаги энг эсда қоларли иборалардан бири иккинчи жаҳон уруши даврда эронликларнинг полшалик қочқинларга қилган меҳмондустлигидир деб қайд этди.
Збигнев Рао шунингдек икки давлатнинг умумий жиҳатлари кўп эканини эслатиб, Эрон ва Полша халқлари ўз мамлакат ишларига буюк қудратлар ва хорижий кучларнинг аралашувига қарши чиқдилар деб изоҳлади. У сўзларининг бошқа қисмида, Полша савдо, иқтисод, маданият ва илм-фан соҳаларида Эрон билан ҳамкорилкларни жонлантириб даражасини яхшилашни истайди деб аниқлик киритди.