Абдуллоҳиён: Эрон Украинадаги урушда қатнашган томонларга ҳеч қандай қурол-яроқ бермаган
Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ураинадаги урушда қатнашаётган томонларни қуроллантиришга қарши бўлган Эроннинг принсипиал ва асосий позициясини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Польша ТИВ раҳбари ўринбосари Павел Яблонский билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда Украина масаласига ҳам тўхталиб Эрон Ислом Республикаси ҳеч қачон Украина урушида фойдаланиш учун қурол бермаганди деб таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва Польша ўртасидаги алоқаларнинг турли соҳада фаоллашганини олқишлаб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни илгари суришда чеклов йўқлиги ва алоқаларни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлардан фойдаланишни хабарқилди.
Польша ТИВ раҳбари ўринбосари Павел Яблонский ҳам Эрон Ислом республикаси ТИВ-ига икки давлатни қизиқтирган масалалар бўйича Эроннинг нуқтаи назарини тушунтиргани учун миннатдорчилик билдирди ва Польша мамлакатининг турли масалалар жумладан икки томонлама муносабатлар, муҳим минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан нуқтаи назари ва қарашларини тушунтирди.
Эрон Ислом республикаси ва Польша узоқ тарихий муносабатларга эга ва бу муносабатлар кўтарилиш ва пасайишларига қарамай давом этди.