Саъид Хатибзода: босқинчи сионистик режим ҳақиқий фактлар ва хабарларни чоп этишдан қўрқади
Эрон ТИВ матбуот котиби, босқинчи сионистик режимни фаластинлик журналистни шаҳид қилиш жиноятларини кескин қоралаб, босқинчи сионистик режим ҳақиқий факт ва хабарларни чоп этишдан қўрқади деб айтди.
Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода фаластинлик журналистни шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб, сионистик режимнинг бу жиноятини унинг матбуот, ОАВ ва мухбирларнинг оммавий афкорни хабардор қилишдаги ролига нисбатан ҳурматсизлиги ва уларнинг ҳуқуқларига риоя қилмайдигани ҳамда унга қарам ОАВнинг тарғибот машинларининг иддаоларининг аксича сионистлар ҳақиқий факт ва хабарларни чоп этишдан қўрқайдигани ва ҳатто журналистларни террор этишга уринаётганлигининг яққол далилидир деб эълон қилди.
Саъид Хатибзода, халқаро ташкилотлар, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва халқаро медиа уюшмаларни фаластинлик журналист Ширин Абуоқила хонимнинг шаҳидлиги юзасидан мустақил текширув ўтказишга ва сионистик режимни жавобгарликка тортишга чақирди.
Кеча Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Баҳодурий Жаҳрамий ҳам Ал--Жазира телеканалининг фаластинлик журналистни шаҳид бўлишига кўрсатган аксиламалида сионист режимнинг фаластинлик журналист Ширин Абуоқилани шаҳид қилиш жинояти ОАВ эркинилгига ҳужум ва халқаро ҳуқуқни бузишдир деб ёзди.
Ал -Жазира телеканали ҳам журналист камзули ва ўқ ўтказмайдиган жилет кийган Ширин Абуоқила Женин лагерига кираверишда ишғолчи босқинчилар томонидан бошида ўқ узилган ва у шаҳид бўлди.