май 13, 2022 12:17 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: араб дунёси босқинчи сионист режим жиноятларига қарши очиқ -ойдин сиёсий ҳаракат майдонига кириши зарур
    Инқилоб раҳбари: араб дунёси босқинчи сионист режим жиноятларига қарши очиқ -ойдин сиёсий ҳаракат майдонига кириши зарур

Ислом Инқилоби Олий раҳнамоси ёвуз сионистларнинг Фаластин халқига қарши ўнлаб йиллар давом этган зулмини аччиқ ҳақиқат ва ислом оалми ва араб дунёсига зарба эканлигини таъкидлаб, Эрон Ислом республикаси араб дунёсининг сиёсий майдонига аниқ кириши кутилмоқда деб айтдилар.

Кеча Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманий  Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида,  араб даватларининг сионистик режим жиноятларига нисбатан муносабатлари қўрқув ва аёки манфаат асосида бўлса билишлари керакки бугунги кунда босқинчи Исроил режими унга ҳавас қиладиган ёки қўрқадиган ҳолатда эмас деб қайд этдилар.

Инқилоб раҳбари бу учрашувда минтақадаги муаммоларни ҳал қилиш минтақа давлатларининг қўлида ва мулоқот орқали  амалга оширилиши мумкинлигини эслатиб,  Сурия ва Яман муаммоларини ҳам музокара йўли орқали ҳал қилиш мумкин, албатта мулоқот заиф позициядан бўлмаслиги керак зеро бошқа томонлар  яъне асосан АҚШ ва бошқа  томонлар молиявий ва ҳарбий қудратга таянади деб изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  минтақани бошқариш учун бошқаларнинг аралашувига ҳожат йўқлигини таъкидлаб,  сионистлар қаерга қадам босган бўлса, фасодни юзага келтирадилар ва мамлакатларга ҳеч  қанадй куч ва имтиёз бера олмайдилар. Шу сабабдан минтақа давлатлари қўлдан келганича ўзаро келишув ва ҳамкорлик йўли билан алоқаларини мустаҳкамлаши керак деб буюрдилар.

Ислом Инқилоби олийй раҳнамоси шунингдек Эрон ва Қатар ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ошириш икки мамлакат муносабатларининг мустаҳкамланиши ва икки халқ манфаатида эканинини баён этиб,   Эрон ва Қатар ўртаисдаши иқтисодий алоқаларниннг ҳозирги даражаси жуда паст ва уни кўпайтириш икки давлат ўртасида шартнома ва келишувларни аниқ жадвал асосида амлакга оширилишини талаб қилади деб қўшимча қилдилар.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ол Соний ҳам бу учрашувда Эронга иккинчи ташрифидан мамнунлигини билдириб, Ислом Инқилоб олий раҳнамосининг ислом оламидаги муҳим мавқеларига тўхталиб, сионистик режимнинг Фаластиндаги жиноялари даҳшатли  бўлиб ҳамма Фаластиндаги жиноятларига қарши курашиш кераклигини айтди.

Шайх Тамим бин Ҳамад ол Соний  минтақадаги давлатлар жумладан Сурия, Ироқ ва Яман муаммоларининг ечими ҳамда Эрон ва Қатар ўртасидаги иқтисодий алоқаларига ҳам ишора қилиб икки давлат ўртасида иқтисодий қўмита фаолаштирилди ва келгуси йилга келиб иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада кенгайтирилади деб маълум қилди.

 

Ёрлиқ