апрел 16, 2024 14:20 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эронга қарши ҳар қандай ҳаракатга оғриқли жавоб берилади
    Эрон президенти: Эронга қарши ҳар қандай ҳаракатга оғриқли жавоб берилади

Эрон президенти ўз сўзларида, Эрон Ислом республикаси манфаатларига қарши қилинган энг кичик ҳаракат, албатта униннг барча айбдорларига нисбатан кучли, кенг ва аламли жавоб билан кутиб олинади деб айтди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий Қатар амирлиши Шайх Тамим бин Ҳамад ол Сонийнинг телефон қўнғироғига жавобан, минтақадаги сўнгги ўзгаришларга ишора қилиб, минтақа ва ҳатто дунёнинг энг муҳим долзарб масаласини Ғазо секторида фаластинликларнинг шафқатсизларча геноцид қилинишининг давом этишини олдини олиш  ва сионистик режим жиноятларини тўхтатиш учун самарали саъй ҳаракат зарурлигидир деб ҳисоблади.

Иброҳим Раисий  сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги элчихонаси консуллик бўлими биносига қилган террорчилик ҳужумини бу режимнинг Ғазога ҳужум қилиш мақсадларига эриша олмагани туфайли юзага келган ноумидлик белгиси сифатида баҳолаб, барча эркинлик изловчилар ва эркин халқларнинг умидларига зид ҳамда халқаро қонунларнинг аниқ матнига қарши равишда БМТ ва Хавфсизлик Кенгаши сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги жиноятларини тўхтатишдаги ҳаракатсизлиги каби ўзларининг минимал мажбуриятларини бажармадилар шу боис Эрон Ислом республикаси БМТ Низомининг 51-моддасидан келиб чиққан ҳолда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқувини амалга оширишга мувофиқ , Эронга нисбатан ҳужум қилган марказлага қарши операция ишлаб чиқди ва уни амалга оширди деб  эълон қилди.

Қатар амири шайх Тамим Бин Ҳамад Ол Соний ҳам Эроннинг Дамашқдаги элчихонасининг консуллик бўлимига сионистик режимнинг тажовузини қоралаш бўйича ўз мамлакатаининг саъй -ҳаракатларига ҳам тўхталиб,  Фаластин халқининг ишини қўллаб- қувватлаш учун энг юқори даражадаги глобал ва халқ конвенцияси мавжуд бўлган вазиятда сионистик режим вазиятни кескинлаштириш орқали дунё жамоатчилигини Ғазодаги жиноятларидан чалғитишга уринмоқда деб таъкидлади.

Шайх Тамим Ҳмад Ол Соний ўз сўзларида, Эроннинг сионистиу режим жиноятига жавоб чоралани ишлаб чиқиш ва уни аамалга оширишдаги жасоратини олқишлаб  бу ҳаракат барча учун аниқ мурожаатни ўз ичига олганди деб ҳисоблади.

Ёрлиқ