май 13, 2022 13:02 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: хорижий давлатларнинг аралашуви минтақа хавфсизликига зарар келтиради
    Эрон президенти: хорижий давлатларнинг аралашуви минтақа хавфсизликига зарар келтиради

Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳар қандай хорижий давлатларнинг аралашуви минтақа хавфсизликига зарар келтиради деб айтди.

Эрон президенти Иброҳим Раисий Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида минтақадаги муаммоларга тўхталиб,  хорижий ва Ғарб давлатларининг  аралашуви минтақа хавфсизлигини таъминловчи эмас деб айтди.

Эрон президенти шунингдек Теҳрон ва Доха минтақавий муаммоларни ҳал қилишда муштарак қарашларга эга бўлганига ишора қилиб, Яман қамалини имкон қадар тезроқ бекор қилиш ва бу мамлакат халқи ўз давлати учун қарор қабул қилишлари керак деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий  Афғонистон халқи ҳам ўз давлатига нисбатан барча сиёсий гуруҳлар ва барча этник элатларни қамраб оладиган ва бу мамлакатда барқарор хавфсизликни таъминлай оладиган инклюзив ҳукуматга эга бўлиши керак деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек Фаластин ҳақида ҳам Ғазо сектори аҳолисининг қамалини бекор қилиш ва сиоинстик режим томонидан содир этилган даҳшатли жиноятларга чек қўйиш керак деб эълон қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида кеча Исроил режими жангарилари томонидан ўққа тутилиб шаҳид этилган фаластинлик журналист  Ширин Алоқиланиг шаҳодати муносабати билан ҳамдардлик билдириб, бундай жиноятлар сионистик режим учун ҳеч қандай тазда хавфсизлик бўла олмайди лекин бундай жиноятлар сионистик режим жиноятларига нисбатан жамоатчилик нафратини оширади деб таъкидлади.

Тамим ин Ҳамад Ол Соний шунингдек минтақадаги келишмовчиликларни ҳал қилиш конструктив мулоқот ўтказишнинг ягона йўли эканлигини ва Эрон президенти билан Фаластин, Сурия ва Ироқ ва Яман ҳақида гаплашганини баён этди.

Қатар амири ҳам Эрон ва Қатар муносабатлари мустаҳкам ва қўшничилик туйғусига асослангнан ва Эрон президентининг яқинда Қатарга ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги қадамдир деб  айтди.

Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад  ол Соний кеча юқори мартабали сиёсий ва иқтисодий делегация бошчилигида Эроннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашиш учун Теҳронга келди.

 

Ёрлиқ