Теҳрон жума намози муваққат хатиби: Ливан қаршилик ҳаракати АҚШ "шохи"ни синдирди
(last modified Fri, 27 May 2022 12:09:14 GMT )
май 27, 2022 17:09 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози муваққат хатиби: Ливан қаршилик ҳаракати АҚШ \
    Теҳрон жума намози муваққат хатиби: Ливан қаршилик ҳаракати АҚШ \"шохи\"ни синдирди

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби ўз хутбаларида, Ливан Ҳизбуллоҳи сионистлар устидан қозонган ғалаба билан табриклаб, биринчи ғалаба сионистларнинг мағлубияти бўлди ва АҚШ "шохи" ҳам синдирилди деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, Ливан Ҳизбуллоҳи қаршилик ҳаракати,  2000- йил  25- май куни сионистик режимни 18 йилдан сўнг Ливан жанубидан чиқиб кетишга мажбур қилди.

Ливанда бу кун қаршилик ва озодлик байрами деб аталади.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Козим Сиддиқий  Ливанда Ҳизбуллоҳнинг сионистлар устидан қозонган ғалабасининг 22 йиллиги муносабати билан Ливна Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва қаршилик кучлар ва  бутун ливанликларни табриклади.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби, Саудия Арабистони АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Ливаннинг айрим етакчиларининг ғалаба қозониши учун катта харажатлар қилмоқда, аммо Ливан халқи  оғир харажатлар, муаммолар ҳамда таблиғотлар ва пул ювишларига қарамай бу масаларага эътиборт бермади ва Ливан сайловларида Ҳизбуллоҳ ва қаршилик тоомнидан қўллаб-қувватланган номзодлар ғалаба қозонди.