май 30, 2022 11:26 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати сиоинстлар томонидан Ал-Ақсога нисбатан ҳурматсизликни қоралади
    Эрон давлати сиоинстлар томонидан Ал-Ақсога нисбатан ҳурматсизликни қоралади

Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода кеча сионистик режим томонидан Масжид-ул ақсога нисбатан ҳурматсизликларни кескин қоралади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода,  ирқчи сионистик режим томонидан Ал-Ақсо масжидининг таҳқирланиши ва Қуддус босқинчиларининг мусулмонгарининг биринчи қибласининг халқи ва ҳимоячиларига ҳужумларини кескин қоралаб, Қуддус денгиздан дарёгача  Фаластиннинг бирлашган пойтахтидир деб эълон қилди.

Саъид Хатибзода, Қуддус ҳимоячиларининг барқарорлиги ва қаршикларини изоҳлаб, сионистларнинг янги можаролар ва ҳужумлари ҳақида огоҳлантириб, Қуддусни ислом оламининг биринчи устувор вазифаси эканлигини эслатиб, Қуддусни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва сионист апартеид режими билан тўқнашувда бирдамлик билан ҳаракат қилиш дунёнинг барча озод одамлари хусусан халқ ва исломий мамлакатларнинг бурчидир деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби, Қуддус ва Фаластин қаршилик кучлари Ал-Ақсо масжидини ҳимоя қилишда ва сохта Исроил режимини террорчилик ҳаракатларига қарши туришни ҳеч қачон тўхтатмаслигига ишонч билдириб,  халқаро ҳамжамият ва ташкилотлари қонуний бурчларини бажаришга сионист  босқинчиларнинг Фаластиннинг ҳимоясиз халқига босқин ва ҳужумларининг олдини олишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз кеча шаҳарчаларда яшайдиган мингаб нафар  босқинчи кучлар кўмагида Масжид-ул ақсога кириб иғвогар ҳаракатлари билан биринчи мусулмон қибласига ҳурматсизик қилдилар.

Айни пайтда, минглаб нафар шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар Қудудснинг эски қиммидаги Боб-ал амуд маҳалласида машъум байрғоқ марши маросимини ўтказиб фаластинликлар билан тўқнашдилар.

 

Ёрлиқ