Эрон ТИВ раҳбари: Терроризмга қарши курашда СИКА кенгашининг имкониятларини кучайтириш зарур
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш /СИКА/ ижрочи директори билан учрашувида терроризмга қарши курашда ташкилот салоҳиятини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Теҳронга келган СИКА-Осиёда ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлш чоралари кенгаши ижрочи директори Ғайрат Сорибой кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён билан учрашиб мулоқот қилди.
Эрон ТИВ раҳбари учрашувда СИКАнинг минтақаивй ва халқаро ўзгаришлардаги роли ва ўрнининг муҳимлигини таъкидлаб, муҳим минтақавий муаммолар айниқса терроризм ва экстремизмга қарши курашда ташкилот салоҳиятини янада кучайтириш зарурлигини баён этди.
Учрашувда СИКА ижрочи директори ҳам Эронни бу ташкилот минтақавий фаолиятида фаол қатнашаётганини юқори баҳолаб, котибият фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этар экан, Осиё ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлаш конференциясининг режалари ҳам унинг олтинчи саммитини режалаштириш ва халқаро ташкилотга айланириш ташаббусини ҳам маълум қилди.