Эрон давлати Халқаро Атом энергияси агентлиги бош директорининг ҳисоботига жавоб қайтарди
Эрон Атом энергияси ташкилоти матбуот котиби Халқаро атом энергияси бош директорининг Эроннинг техник муаммолари хусусидаги ҳисоботини изоҳлади.
Халқаро Атом энергияси бош директори Рафаэл Гросси бошқарувчилар кенгаши йиғилишида Эрон томонидан учта объектдан топилган ядровий материаллар тўғрисидаги тавсифи техник жиҳатдан ҳақиқий эмаслигини иддао қилиб, уларда шарҳланмаган масалалар мавжуд деб даъво қилди.
Эрон атом энергияси ташкилоти матбуот котиби, Беҳрўз Камолвандий эса МАГАТЭ Бош директорининг бу ҳисоботи хусусида ИРНА учун ихтисолаштирган мақоласида, Эронни бу агентлик инспекторларини объектларини текшириши учун шароит яратиб беришда МАГАТЭ билан конструктив ҳамкорликлари, дастлабки маълумотларни тақдим этиши, бу мавзуларни ҳал этиш мақсадида ҳуқуқий ва техник қўшма йиғилишлар ўтказишини инобатга олмаган ҳолдаэълон қилинган деб айтди.
" Қизиғи шундики, МАГАТЭ бу масалаларни сионстик режим томонидан берилган нотўғри ва сохта маълумотларга таянган, ҳолда таъқиб қилмоқдап деб ёзди Камолвандий.
Эрон Атом энергияси ташкилоти матбуот котиби шунингдек Халқаро агентлик сайтининг ҳозирги ҳолатига мос келмайдиган яроқсиз сунъий юлдош тасвиларини таъкидламоқда деб қўшимча қилди.
Бироқ Россиянинг МААТЭдаги вакили эса Москва давлати Эрон хусусида Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгаши томонидан қабул қилинадиган Ғарб давлатларининг ҳар қандай ноконструктив резолюциясини қўллаб- қувватламайди деб эълон қилди.