Эрон парламенти раиси: чегара ҳудудлари Эрон-Туркманистон алоқаларини кучайтириш учун муҳим
Эрон парламенти раиси Эрон ва Туркманистон ўртасидаги алоқаларни уч даражада яъне миллий, минтақавий ва чегарада кенгайтириши мумкин деб айтди.
Кеча Теҳронга ташриф буюрган Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов Теҳронда Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф билан учрашди.
Қолибоф бу учрашувда Эрон Ислом республикаси учун дўст ва қўшни давлатлар билан алоқалар муҳимлигига ишора қилиб, чегара имкониятини икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун энг аҳамиятли имкониятдир ва чегара ҳудудлардаги икки давлат шаҳарлари аҳолиси эса маданият нуқтиа назаридан жуда яқин, бироқ маҳаллий мулоқтлар чегара масалалардаги йиғиишлар катта рол ўйнаши мумкин деб аниқлик киритди.
Муҳаммадбоқир Қолибоф шунингдек, Эрон ва Туркманистон қўшниси бўлган Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб Афғонистонда террорчи гуруҳларнинг мавжудлиги ва наркотикалар масаласи бу мамлакатга қўшни давлатлар ўртасида жиддий ҳамкорликни талаб қиладиган муҳим масалалардан биридир деб айтди.
Эрон парламенти раиси наркотик моддалар савдоси ва экстремизмни Афғонистоннинг қўшни давлатларга зарар етказиши мумкин бўлган жиддий зарар деб ҳисоблади. У шунингдек минтақада сионистларнинг иштироки ва аралашувига ҳам томонлар алоҳида эътибор қаратишларини маълум қилди.
Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда Сардор Бердимуҳаммедов икки давлат ўртасиаши икки томоалма мунсталарниг кенгайиши ва чуқурлашиши Туркманистон учун муҳим эканини баён этиб, қўшнилар билан ҳамкорлик ва муносабатларни кенгайтириш Туркманистоннинг устувор йўналишларидан биридир. Шунинг учун мен президент сифатида биринчи сафарларимни қўшнилар хусусан Эрондан бошладим деб қўшимча қилди.
Сардор Бердимуҳамммедов икки давлат парламентлари ўртасидаги учрашу ва музокаралар янада фаоллашишига умид қилди.