Исфаҳон провинциясида Эрон армияси қирувчи самолёти ҳалокатга учради
(last modified Sat, 18 Jun 2022 09:43:40 GMT )
июн 18, 2022 14:43 Asia/Tashkent
  • Исфаҳон провинциясида Эрон армияси қирувчи самолёти ҳалокатга учради
    Исфаҳон провинциясида Эрон армияси қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Эрон Ислом республикаси қуролли кучларининг Исфаҳон вилоятидаги жамоатчилик билан алоқалар бўлими масъули ҳаво кучлари қирувчи самолёти қулаб тушганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишлича,  Эрон Ислом республикаси армиясининг Исфаҳон вилоятидаги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Расул Муътамадий қирувчи самолётниннг Исфаҳонда ҳалокатга учраганини маълум қилди.

Бугун шанба куни соат  10:30 да қирувчи самолёт миссияни бажариш вақтида двигателида техник носозлик юз берган, учувчи ва иккинчи учувчи парашёт билан қўнди.

Эрон  армияси жамоатчилик билан алоқалар бўйича зобитига кўра, самолёт учувчиси ва иккинчи учувчиси парашют билан қўниш чоғида жароҳатланган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага етказилгагн.