Эрон: сионистик режим бутун минтақада террор ва қўпорувчилик сабабчисидир
Эрон ТИВ раҳбари, БААлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатда минтақада Қуддучни ишғол қилган сионистик режимнинг мавжудлиги беқарорлик ва ишончсизликка сабаб бўлганини ва бутун минтақада террор ва саботажни кенагйирганини атйди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, БААлик ҳамкасби Шайх Абдулла бин Зиёд билан икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.
Абдуллоҳиён Эрон Ислом республикаси ташқи сиёсатида қўшни давлатларнинг устувор йўналишларига ҳам тўхталиб, икки давлат расмийлари ўртасидаги учрашувлар ва икки томонлама маслаҳатлашувларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратди ва буни икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтиршнинг асоси сифатида баҳолади.
Эрон ТИВ раҳбари, Эрон Ислом республикаси ўз қўшнилари ва минтақа учун хавфсизлик ва тараққиётни сақлаб қолишини истайди ва хорижликларнинг аралашуви ва мавжудлигини минтақа хавфсизлигига зарар сифатида баҳолайди деб қўшимча қилди.
БАА ТИВ раҳбари Шайх Абдулла бин Зиёд ол Наҳён ҳам Эрон ва БАА расмийлари ўртасидаги мунтазам маслаҳатлашувларни олқишлаб, икки давлат ўртасидаги муносабатарни ривожлантиришда икки давлатнинг ўзаро манфаатдорлигига ишора қилди.
Унга кўра БАА ўз ҳудудиаги қўшни давлатларига қарши ҳар қандайй бузғунчи ҳаракатларга йўл қўймайди ва ҳар доим қўшниларининг хавфсизлигини ҳисобга олади.