июл 07, 2022 11:17 Asia/Tashkent
  • Али Шамхоний: кучли, барқарор ва ишончли келишувга эришиш учун санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларга киришдик
    Али Шамхоний: кучли, барқарор ва ишончли келишувга эришиш учун санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларга киришдик

Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби, Қатар ТИВ раҳбари билан учрашганида, биз кучли, барқарор ва ишончли келишувга эришиш мақсадида санкцияларни бекор қилиш буйича музокараларга киришдик деб айтди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Теҳронга клеган Қатар ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абудулраҳмон Ас- Соний билан учрашган Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний икки томонлама ва минтақавий масалалар сўнги сиёсий ва ўзгаришлар юзасидан фикр алмашди. 

Шамхоний бу учрашувда Эроннинг қўшниларга нисбатан доимий сиёсати яхши қўшничилик билан бирга кенг қамровли ва стратегик алоқаларни ривожлантиришдир деб маълум қилди.

Эрон Миллий Хавфсизлик Олий кенгаши котиби  шунингдек терроризм ва сионизмни минтақада хавфсизликни юзага келтирувчи иккита асосий унсур сифатида ҳисоблаб, сионистик режим билан ҳар қандай коалиция, ҳаттоки нохавфсизлик ва ноҳарбий бирлашув минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигига жиддий таҳдиддир деб эълон қилди.

Али Шамхоний ўз сўзларида Эрон Ислом Республикаси диий стратегия сифатид дамоавий хавфисзлик ва мамлакталар ҳудудий яхлитлигини сақлашдан доимо манфатдор бўлган деб қўшимча қилди.

 Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиб Эроннинг ядровий музокараларда кучли, барқарор ва ишончли келишувга эришиш учун ёндашувини эслатиб, барча давлатлар узоқ муддатли манфаатларини сақлаб қолган ҳолда Эронга осонгина сармоя кирита олишлари учун Эронга қарши золимона санкциялар бекор қилиниши керак деб таъкидлади.

Қатар ТИВ раҳбари ҳам бу учрашувда  Эронга сафар қилганидан мамнунлигини билдириб, баъзи сунъий ва сохта тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатлар ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларда жадаллик яратиш учун минтақавий мулоқотларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Ёрлиқ