Эрон президенти Қурбон ҳайити муносабати билан ислом мамлакатлари раҳбарларини табриклади
(last modified Sun, 10 Jul 2022 06:38:43 GMT )
июл 10, 2022 11:38 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Қурбон ҳайити муносабати билан ислом мамлакатлари раҳбарларини табриклади
    Эрон президенти Қурбон ҳайити муносабати билан ислом мамлакатлари раҳбарларини табриклади

Эрон Ислом Республикаси президенти Қурбон ҳайити муъминлар намунас сифатида илоҳий ва танланган пайғамбар Ҳазрат Иброҳим /а/ олдида энг самимий таслим бўлиш рамзидир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ислом мамлакатлари раҳбарларига йўллаган алоҳида мактубларида Қурбон ҳайити муносабати билан табриклаб, бу муборак ҳайит айёмида  муъминларнинг қалблари Ислом дини ва Ҳазрат Муҳаммад Мустафо /с.а/ ўгитлари соясида бир -бирига яқинлашиб бутун дунё мусулмонлари бирлик йўлида бирдам бўлишларига умид билдирди.

1443-  ҳижрий -шамсий йил зийҳижжа ойиинг  10- якшанбаси, милодий 2022-йилнинг 10-июлига тўғри келган Қурбон ҳайити ёки Қурбон байрами муслулмонларнинг улуғ байрамларидандир.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайитида Аллоҳ таолонинг даргоҳи-уйини зиёрат қилишга борган ҳожилар Аллоҳнинг амри ва ризолиги учун қурбонлик келтириб, Аллоҳ таолонинг буюк пайғамбари Ҳазрат  Иброҳим /а/ хотираларини ардоқлайдилар.

 

Ёрлиқ