Эрон парламенти раиси Тошкентда Ўзбекистон сенат раиси билан мулоқот қилди
(last modified Wed, 13 Jul 2022 10:08:07 GMT )
июл 13, 2022 15:08 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раисиТошкентда Ўзбекистон сенат раиси билан мулоқот қилди
    Эрон парламенти раисиТошкентда Ўзбекистон сенат раиси билан мулоқот қилди

Эрон парламентининг Ўзбекистон сенати раис билан учрашувида икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши ва минтақадаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашди.

Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Муҳамадбоқир Қолибоф Ўзбекистонга ташрифидан мамнунлигини билдириб, Эрон президентини  ШҲТ саммитида қатнашиш учун яқин икки ойда Ўзбекистонга ташрифига тўхталиб,  бу воқеаларнинг барчаси Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда янги воқеа шаклланаётганидан далолат беради ва Эрон ва Ўзбекистон парламентлари бу муносабатлари илгари суришлари мумкин деб қўшимча қилди.

У ўз сўзларида, Эрон ва Ўзбекистон минтақа ва Марказий Осиё хавфсизлиги ва барқарорлиги учун яқиндан ҳамкорлик қилиши мумкн деб айтди.

Эрон парламенти раиси  Афғонистон халқининг оғир шароитларига тўхталиб, Эроннинг асосий позицияси  бу мамлакат ва минтақада тинчлик ўрнатишига гувоҳ бўлиш учун Афғонистондаги барча гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузишдир. Шунингдек ҳайдовчилар, ишбилармонлар ва сайёҳлар учун виза беришни осонлаштириш масаласига устувор аҳамият бериш кераклигини маълум қилди.

Ўзбекистон сенати раиси Танзила Норбоева Эрон парламент делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва яқин келажакда Эрон президентининг ташрифида мамнунлигини билдириб, Ўзбекистон ва Эрон бир-бири билан ҳамкорлик қилиши керак ва биз икки давлат ўртасидаги муносабатларни иқтисодий, савдо ва транспорт соҳаларида ривожлантиришда бир -биримизга ёрдам бера оламиз деб таъкидлади.

Ўзбекистон сенати спикери ҳам Афғонистондаа инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини таъкидлаб, Афғонистоннинг барча ижтимоий ва сиёсий гуруҳлари бу ҳукумат таркибида бўлиши лозим деб айтди.

Ёрлиқ