Эрон энергетика вазири эълон қилди:Ироқда электр стансияларини қуриш ва ривожлантириш ва электр энергияси ишлаб чиқариш бўлинмаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича кўплаб шартномалар имзоланди
(last modified 2022-07-19T10:01:27+00:00 )
июл 19, 2022 15:01 Asia/Tashkent
  • Эрон энергетика вазири эълон қилди:Ироқда электр стансияларини қуриш ва ривожлантириш  бўйича кўплаб шартномалар имзоланди
    Эрон энергетика вазири эълон қилди:Ироқда электр стансияларини қуриш ва ривожлантириш бўйича кўплаб шартномалар имзоланди

Эрон энергетика вазири Ироқда электр стансияларини қуриш ва ривожлантириш ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш бўлинмаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича кўплаб шартномалар имзоланганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон энергетика вазири Али Акбар Меҳробиён Фарс ахборот агентлигига берган интервюсида Эрон ва Ироқ ўртасидаги электр соҳасида ҳамкорлик ҳолатларига тўхталиб, шундай деди: Эроннинг электр стансияси қурилиши техник билимлари бўйича ўзини-ўзи етарлилигини ҳисобга олиб, Ҳозиргача Ироқ томонининг сармояси билан Эрон компаниялари томонидан 1950 мегаватт қувватга эга электр стансиялари амалга оширилди. Шунингдек, мамлакатимиз хусусий секторининг билимга асосланган компаниялари томонидан ушбу мамлакатда 1700 МВт қувватга эга электр стансиялари қурилиши ҳам амалга оширилмоқда.

Меҳробиён Эрон Ғарбий Осиёда биринчи электр энергияси ишлаб чиқарувчи куч эканлигини таъкидлади ва шундай деди: Электр энергетикаси соҳасида узоқ муддатли стратегик шартномалар тузиш сари ҳаракатланиш Эрон ҳукуматининг динамик минтақавий дипломатиясининг марказларидан бири бўлиб, бу мамлакат учун ажойиб натижаларга олиб келди.

Эрон энергетика вазири шундай деди: Халқаро ҳисоботларга кўра, Эрон Ғарбий Осиё давлатлари орасида энг катта электр энергияси ишлаб чиқариш ва тақсимлаш салоҳиятига эга ва ўтган йилларда электр саноати ривожланишининг секинлашишига қарамай, Эрон ҳамон  минтақадаги электр ишлаб чиқарувчи энг қудратли мамлакат саналади. Бу масала жорий йилда электр стансияси қувватини рекорд даражада ошириш билан давом этади.

 

Ёрлиқ