Эрон қуролли кучлар энг янги мудофаа технологиялари билан жиҳозланган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i73730
Эрон Ислом Республикаси армияси координатори ўринбосари шундай деди: Қуролли кучлар куннинг таҳдидларига мос равишда энг янги мудофаа технологиялари билан жиҳозланган.
(last modified 2022-07-23T06:41:21+00:00 )
июл 22, 2022 11:32 Asia/Tashkent
  • Эрон қуролли кучлар энг янги мудофаа технологиялари билан жиҳозланган
    Эрон қуролли кучлар энг янги мудофаа технологиялари билан жиҳозланган

Эрон Ислом Республикаси армияси координатори ўринбосари шундай деди: Қуролли кучлар куннинг таҳдидларига мос равишда энг янги мудофаа технологиялари билан жиҳозланган.

Эроннинг мудофаа доктринаси, асосан, олдини олиш тамойилига асосланади; Ҳақиқий тўсиқни яратиш учун ишончли ҳарбий ва қурол-яроғ салоҳиятига эга бўлиш, кучли ва яхши жиҳозланган қуролли кучларга эга бўлиш муҳимдир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича; Эрон Ислом Республикаси армияси координатори ўринбосари амир-адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий шундай деди: Эрон қуролли кучлари мудофаа циклида зарур жиҳозларни олиш борасида қулай вазиятда ва куннинг таҳдидларига қарши туришга тайёр.

Эрон Ислом Жумҳурияти координатори ўринбосари Эроннинг илғор ракета, дрон, денгиз ва космик технологияларга эга эканлигига ишора қилиб, таъкидлади: Биз бугунги технологиялардан фойдаланган ҳолда душман таҳдидларининг хилма-хиллигига қараб жиҳозларимизни янгилай оламиз ва бугун Эронга қилинган ҳар қандай ҳужум жавобсиз қолмаслиги барчага исботланган.