август 04, 2022 16:19 Asia/Tashkent
  • Эрон Хавфсизлик вазирлиги: ИШИД такфирчи -сионистик террорчиларининг 10 нафари қўлга олинди
    Эрон Хавфсизлик вазирлиги: ИШИД такфирчи -сионистик террорчиларининг 10 нафари қўлга олинди

Эрон Ислом республикаси разветка хавфсизлик вазирлиги мамлакат хавфсзлик кучлари Имом Ҳусейн /а/ ҳазратлари мотам маросимлари орасида бир нечта терактлар содир этмоқчи бўлган такфирчи -сионистик ИШИД террорчиларини ўн нафари қўлга олинганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом респубилкаси хавфсизлик вазирлиги ИШИД террорчи гуруҳининг ўн нафари такфирчи  сионистик террорчиларини Ҳазрат Або Абдуллоҳ Ҳусейн /а/ ҳазратларининнг Муҳаррам азо маросимларининг мотам тутувчилари орасида бир қанча  террорчилик амалиётларни содир этишни режалаштирганида қўлга олди.

Эрон Хавфсизлик вазирлиги маълумотида, ўтган ҳафталарда  Кумула номли сепаратист ва террорчи гуруҳ томонидан Эрондаги нозик марказларидан бирида портлашни ташкил қилишда мағлубиятга учраган сионистик режим  ўша оғир мағлубиятини хаспўшлаш ва ўз  ёлланмаларига руҳия беришга уриниш мақсадида бу маротаба  сионистик режим Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ шаҳодати йиллигининг муҳаррам ойидаги мотам маросимларидаги азадорларга ўзининг такфирий ИШИД аъзолари билан ҳужум қилиш режасини амалга оширишга уринди. Аммо Эрон хавфсизлик кучлариниг  тайёргарлиги  ва Туркия ва Ироқдан кирган бу ёлланмаларни кузатиб боргани билан Эроннинг ғарбий ва жанубидаги икки минақада бу  такфирчи террорчилар қўлга олинди.

Эрон Хавфсизлик вазирлиги ўз маълумотларида хавфсизлик кучлари мамлакат хавфсизлигини ва Эрон Исломий жумҳуриятининг ғурурли халқининг тинчлигини ҳушёрлик ва фидокорлик билан ҳимоя қиладилар деб таъкидлади.

Ёрлиқ