Ҳусейий Арбаъин маросимларида 5 миллионга яқин эронлик зиёратчилар қатнашиши тахмин қилинмоқда
(last modified Wed, 17 Aug 2022 06:17:55 GMT )
август 17, 2022 11:17 Asia/Tashkent
  • Ҳусейний Арбаъин маросимларида 5 миллионга яқин эронлик зиёратчилар қатнашиши тахмин қилинмоқда
    Ҳусейний Арбаъин маросимларида 5 миллионга яқин эронлик зиёратчилар қатнашиши тахмин қилинмоқда

Арбаъин Марказий штаби раиси шу йилги Ҳусейний Арбаъин /Имом Ҳусейн шаҳодатининг қирқичи куни йиллиги/ да миллионга яқин эронлик зиёратичлар қатнашишини тахмин қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳижрий -қамарий 1444 йил сафар ойиинг 20 чиси (2022-йил 17-сентбярь), Арбаъин -Имом Ҳусейн /а/ ва унинг содиқ ёронларининг Карбало саҳросида шаҳид бўлганлари қирқинчи куни йиллигига тўғри келади ва зиёратчилар шу  кун Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрида Ҳусейний /с/ Арбаъин маросимида қатнашадилар.

Арбаъин марказий штаби раиси Сайид  Мажид Мираҳамадий бу хусусдаги суҳбатида, ҳозиргача 1 миллион  600 000 киши рўйхатдан ўтган ва бу йил Арбаъиндаги Ҳазрат Сайидуш-шуҳадо  /с/  зиёратгоҳига 5 миллионга яқин эронлик зиёратчилар бориши кутилмоқда деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Мираҳмадий шунингдек  Карбало вилояти ҳокими Насиф Жосим Ал-Хатибий, Эроннинг Ироқдаги элчиси Муҳаммад Козим Ол Содиқ ва мамлакат ИИВдаги тегишли бўлинмалар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган  Арбаъин марказий штабининг 95 чи йиғилишида, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  ҳардоим тегишли идоралар масъуллари  инфратузилмалар ва Арбаъин маросимидагни хизматларни кучайтиришда қатнашишларини таъкидлайди деб қўшимча қилди.

Арбаъин Ҳусейний /а/ маркази штаби раиси шунингдек  Эроннинг шарқий қўшнилари фуқароларини кириб -чиқиши ҳақида ҳам йиғилишда  мамлакат жануби -шарқидан Ироқдаги зиёратгоҳларни зиёрат қилиши учун келган фуқароларнинг Хузистон вилоятидаги Шаламча чегарасида бошқа давлат фуқаролари эса Кирмоншоҳ вилоятидаги Хусравий  чегарада фойдаланиши қарор қилинди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ