август 31, 2022 14:42 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби Соқчилар корпуси денгиз кучлари АҚШ катерини қўлга олиб янада қўйиб юборди
    Ислом Инқилоби Соқчилар корпуси денгиз кучлари АҚШ катерини қўлга олиб янада қўйиб юборди

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси, ҳарбий -денгиз кучларининг АҚШнинг ҳайдовчиси бўлмаган катерини бошқариш ва қўлга олишда ўз вақтида амалга оширган ҳаракати юк ташиш йўналишини таъминлаш ва сўнгги ҳафталарда бир неча бор юз берган эҳтимолий ҳодисани олдини олиш мақсадида эди.

Кеча навигация алоқаси узилган АҚШнинг ҳайдовчисиз қайиғи Форс Кўрфазида Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий -денгиз кучларининг ёрдамчи кемаси томонидан назоратга ва қўлга олинди

АҚШ денгиз флоти бу ҳодисадан баъзи мувафаққиятсизликарни қоплаш учун Голливуд филмлари каби  ёлғон ҳикоя билан эпик яратишга ҳаракат қилди.

Тасним ахброт агентлигининг хабар қилишича, ҳудудда АҚШ фрегати борлиги ва хавфсизлик масалалари ва хавфсиз навигация билан оқланган ҳолда, юқорида тилга олинган қайиқ Инқилоб соқчилар корпуси қўллаб-қувватлаш кемаси қўмондони қарори билан озод қилинган.

Сўнгги ҳафталар ичида  АҚШнинг кўп ҳайдовчисиз катерлари Баҳрайндан ва   катерлардан фойдаланишга тегишли протоколларга зид равишда  узоқ йўлдан  Халқаро сувларга  ва Халқаро кемачилик  йўналишига йўналтирилди ва бу эса  ташиш линияларда айрим муаммоларни келтириб чиқаради.

Қандай мақсадлар билан  кемачилик чизиқларга йўналтирилгани маълум бўлмаган бундай катерлар  навигация алоқаларни узиб қўйиш эҳтимоли туфайли олдиндан айтиб бўлмайдиган денгиз муаммоларининг манбаи бўлиши мумкин.

Ёрлиқ